26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болажонлар хурсанд бўлди

Президент Н. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” Мактубида бошқа соҳалар каби динга ҳам алоҳида ўрин берилган. Шу муносабат билан ҚМДБ раиси, Бош муфти Ержан ҳожи Малғажиули барча масжид имомларига топшириқ ва вазифалар юклади. 

Ана шундай топшириқлар доирасида шаҳримиздаги “Исомиддин бобо” масжидида “Жылы жүрек” хайрия акцияси ўтди. Бундай тадбир масжидда иккинчи маротаба ўтказилаётган экан. 

– Сахий, ишбилармон тадбиркорлар томонидан бундай амаллар шаҳримиздаги деярли барча масжидларда ўтказилиб келмоқда. Насиб қилса, Қадр кечаси куни 70-80та оилага фитр садақасини берамиз, – деди масжиднинг ноиб имоми Аманкелди Мейирманов. 

“Жылы жүрек” акциясига асосан Ў. Жандосов номидаги 30-сонли ҳамда Горький номидаги 12-сонли умумий ўрта мактабларнинг бошланғич синф ўқувчилари ҳамда масжидга ариза билан мурожаат қилган етим-есир, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари таклиф этилди.  

Тадбирда сўз олган мазкур масжиднинг бош имоми Қодиржон Маммедов барчани Рамазон ойи ҳамда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, ҳомийлар томонидан олиб келинган кийим-кечакларни тақдим этдилар.

 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2017-06-08, 10:11 700
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.