26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ҳинд филлари – Шимкентда

Жорий йилнинг кўкламида Шимкент цирки фаолиятини ажойиб томошалар тақдим этиш билан бошлади. Вилоятимиз аҳолиси, меҳмонлар “Филлар цирки” томошаларидан завқланиб, ҳақиқий Ҳиндистон анъаналарига гувоҳ бўлишяпти. Бундай ажойиб томошани Корниловлар авлодининг Москва цирки тақдим этди. Ҳақиқий ҳинд филларининг чиқишларини 4-авлод ҳайвонлар ўргатувчиси Андрей Дементьев-Корнилов томошабинларга ҳавола этди. Шимкент цирки саҳналарида москвалик шоу артистлари, кордебалет, ҳаво гимнастларининг чиқишлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

– Биринчи ташрифимиз чоғида Шимкентга 3та филни олиб келдик. Уларнинг энг каттаси 65 ёшда. 10 ёшли Марго ҳам томошаларда фаол иштирок этади. Бизнинг шоумизда ҳинд қўшиқлари, рақсларига алоҳида эътибор берганмиз. Ҳинд юртидан келтирилган жониворларимиз билан тантанага ҳақиқий Ҳиндистон руҳини бахш этишга бел боғлаганмиз. Шимкентнинг ҳавоси ҳам жониворларимизга ёқяпти. Катта ёшдаги филимизни, ҳақиқий киноюлдуз, десак янглишмаймиз. У анчагина фильмларда тасвирга тушиб улгурди, – дейди цирк раҳбари Андрей Дементьев-Корнилов. 

– Бу галги томошаларни, ҳақиқатан ҳам жаҳон миқёсидаги йирик артистлар намойиш этишяпти. 60га яқин артист, ходимлар, парваришловчилар Шимкентга 80 бош жониворни олиб келишди. Келгусида бизнинг циркка ҳам филлар харид қилсак, деган таклифлар бор, шунинг устида иш олиб боряпмиз, – дейди Шимкент цирки директори А. Алиев. 

Мегаполисимиз меҳмонлари, вилоятимиз аҳли филлар иштирокидаги шоуни 5 майга қадар томоша қиладилар.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-04-22, 19:53 52
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.