26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қимор – қилади хумор

қозоғистонлик қиморбоз 100 миллион тенге ютқазди

Қимор ўйинларида 100 миллион тенгедан ортиқ ютқазган Дониёр (исми ўзгартирилган) исмли йигит “Астана” каналига очиқ суҳбат беришга рози бўлди. Ўзига тўқ йигит 18 ёшидан қимор ўйнашни бошлаган. Вақти билан тикиладиган пул миқдори ошиб борган, у эса ўзининг ҳамма пулларини онлайн-казинога солиб борган. Айрим ҳолларда ўйинга бир ойлик маошини тиккан кунлари ҳам бўлган.

Йигит шахсий ҳаёти устидан назоратни йўқотиб қўйганини бўйнига олди. Хорижга дам олишга борганида ҳам, миясида доимо қимор ўйинлари айланавераркан. Ҳозир Дониёр 26да. Унинг охирги ютқазган мулки – отаси совға қилган машина эди. Қарзини тўлашга кетган. 

– Мен 18 ёшимдан ўртоқларим билан қарта ўйнашни бошлаганман. Енгил пулнинг мазасини сеза бошладим. Гиёҳвандлар наркотик моддаларга қарам бўлишса, мен қимор ўйинидан лаззатланардим. Мен шу ўйиннинг қулига айлангандим. У қандай рўй бераётганини тушунмасдим. Ўзимнинг ўтган ҳаётимни эслагим келмайди. Қариндош-уруғ, яқинларим, ўртоқларимнинг бутун ишонч-ҳурматини йўқотдим. Ҳатто хотиним ҳам ташлаб кетди, оилам барбод бўлди, – дейди қиморбоз.

Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти инсоннинг ушбу ҳолатини қарамлик, қуллик деб изоҳлайди. Ўтган йилдан бошлаб қиморбозлик – касаллик деб расмий равишда эълон қилинди. Агар инсон бир йил давомида ушбу зарарли (ҳалокатли) одатини ташламаса, Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилоти бундай ҳолатга руҳий касаллик деб ташҳис қўйишни таклиф қилди.

Қиморбозлик Хитойда расмий равишда касаллик деб эълон қилинган. У ерда қиморбозлар сони 350 миллионга етиб қолган. Қозоғистонда эса қиморбозликни касаллик деб тан олишга шошилишмаяпти. Ушбу ўйинларга қарам бўлиб қолганлар эса фақат хусусий клиникаларда даволанишади, у ҳам жуда қимматга тушади. 

М. ЭЛТОЕВА тайёрлади, 2019-04-22, 20:03 56
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.