26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: ''Қишлоқ хўжалигида энг замонавий технологиялар қўлланилиши керак''

Туркистонда Республика семинар-кенгаши ўтди

Туркистон шаҳрида илғор технологияларни қўлланиш орқали озиқ-овқат белбоғини шакллан­­тириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш мақ­­­­­­­­­­­­­садида амалга ошириладиган лойиҳалар му­ҳо­камасига бағишланган республика семинар-кен­­­гаши ўтди. 

Шаҳардаги Есимхан номли бош майдонда қишлоқ хўжалиги, боғдорчилик, деҳқончилик, чорвачилик соҳа­ларида тавсия этилаётган энг илғор техно­логия­лар намуналари намойиш этилди.

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев соҳа раҳбарлари билан кўргазмани диққат билан оралаб, уларнинг соҳиблари билан суҳбатлашди. Сўнгра, Маданият уйида ҚР Қиш­лоқ хўжалиги вазирлиги ва­кил­лари, Туркистон, Жамбил, Қизил­ўрда минтақалари ҳамда Шимкент шаҳри қишлоқ хўжалиги со­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳа­­­­лари раҳбарлари, товар етиш­­ти­рувчилари, шаҳар, туман ҳо­ким­лари иштирокида семинар-кен­­гаш бошланди. 

Тадбирни вилоят ҳокими ўрин­босари Е. Садир бошқарди. Унда сўзга чиққан вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Туркистон шаҳри ҳу­дуди­ни ривожлантириш ва аҳо­ли­ни доимий иш ўринлари билан таъминлаш мақсадида 480та ло­йиҳа танлаб олинганини айтди.

– Бугун сизларга энг илғор тех­нологияларни муваффақиятли қўлланаётган олимлар, деҳ­қон­лар билан мулоқотда бў­лиш имконияти яратилади. Ал­мати вилоятидаги А. Сабитов раҳбарлик қилаётган қишлоқ хў­жалиги полигонида буғ­дой, мак­кажўхори, маҳсари ка­би экин­лардан бир неча ба­ра­вар юқо­ри ҳосил олиш техно­ло­гиялари қўлланилмоқда. Биз­нинг вилоятимиздаги ҳар бир ту­ман, қишлоқда шу тажриба қўлланилиши керак. Ҳосилдорлик уч карра юқори бўлса, омад ку­либ боққани. Шунингдек, бу­гун тавсия этиладиган, бир гектар майдондан йилига уч марта ҳосил олиш орқали даромадни кескин кўпайтириш тажрибасини ҳамма ўрганиши ва қўлланиши керак. Сизларга шароит яратилиб, за­рур маблағ, техника берилади. Аммо иш натижаси, меҳнат сама­радорлиги қатъий назоратда бў­лади, – деди Ў. Шўкеев. 

Туркистон вилоят қишлоқ хў­жалиги департаменти раҳбари Н. Бадирақов ўз маърузасида Туркистон шаҳрини озиқ-овқат камари билан таъминлаш мақ­садида 15 чақирим масофа дои­расида 46 млрд. тенге сарф­ла­ниб, 3412 одамни иш билан таъмин­лаш режаланаётганини, «Ақ жол» МЧБ 4280,0 млн. тенге миқдоридаги сармоя сарфла­надиган лойиҳани амалга оши­ришга киришганини маълум қилди. Сўнгра вилоят ҳокими тавсияси билан Алматидаги «Кас­келен» агрополигони раҳбари, олим А.Сабитов семинар иш­ти­рокчиларига баландлиги 5 метр­дан зиёд маккажўхори си­лос учун етиштирилаётгани, илғор технология орқали буғдой ҳосили 2,5-3 баравар орт­ган­лигини мисоллар билан кўр­сатиб берди. Ёмғирлатиб су­ғо­риш, биотехнологияларни ўз ўр­нида қўлланиш орқали кам харажат билан кўп даро­мадга эришилмоқда. 

Замини тошдан иборат Исроил давлати томчилатиб суғориш тех­нологиясини қўллаб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиш­­­­­тиришда жуда катта нати­жа­лар­га эришганлиги, бизнинг Туркистон вилоятимиз тупроғи ҳо­сил­дор­лиги, серқуёш кунларнинг кўплиги билан хазинага қиёс қилса бўла­диган неъмат эканлиги боис, ундан самарали фойдаланиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини таъкидлади. М. Аве­зов номидаги университет олими Е. Қалимбетов Келес тумани Бир­лесу овулидаги 6 гектарли таж­риба майдонида йилига уч марта ҳосил олинаётганлиги, вилоя­тимизда йилига 210-230 кун қуёш­ли бўлиши мўл ҳосил учун замин эканлигини таъкидлади. 

Интенсив боғ яратган тад­бир­­кор Б. Алиев, Тулкибош тума­ни ҳокими Н. Турашбеков, аг­ро­саноат молия тизими вакили Н. Сарибаев ҳамда қатор банклар вакиллари маърузасидан сўнг вилоят ҳокими йиғилишни якун­лаб, хулосаларини баён этди. 

– Бугун тавсия этилган Ал­мати иш тажрибаси, йилига уч марта ҳосил олиш усули, интен­сив боғ яратиш ҳамма туман­ларда қўлланилиши шарт. Ик­кинчидан, 480та лойиҳа бўйича янги иш ўринлари яратилиб, ҳосилдорликни ошириш дар­кор. Биз сизлар учун шароит яратдик, эндиликда шу тажри­бани амалда қўллаб, нати­жа­га эришиш сизларнинг зим­ман­гизда, – деди Ў. Шўкеев. 

Туш­­­­­дан кейин семинар-кенгаш иш­тирокчилари 3 секция бўйича, эртаси куни эса 4та секция бўйича еттита туман ва шаҳарда илғор лойиҳалар билан танишдилар. 1500 дан зиёд қишлоқ хўжалиги товар етиштирувчилари билан соҳа ходимлари иштирок этган семинар-кенгаш амалда ўз сама­расини беришига ишончимиз комил. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-04-22, 20:16 64
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.