26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Оқсувкентда янги мактаб очилди

 Куни кеча “Sauiet Group” қурилиш компанияси оқсувкентлик болаларга янги мактаб биносини тортиқ этди. Қишлоқнинг Чапаев даҳасида яшовчи аҳоли буни узоқ йиллардан бери орзиқиб кутганди.  Чунки, Ойшабиби номли асосий ўрта мактаб биноси эскириб, тўлақонли таълим-тарбия олишлари учун қулай  шарт-шароитлар йўқ эди. Омонулла Бекжонов етакчилигидаги маҳалла фаоллари, депутатлар, қолаверса, мактаб жамоасининг  кўп йиллик саъй-ҳаракатлари зое кетмади. Ниҳоят туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтган йили  1,07 гектар майдонда янги мактаб  биноси  қурилиши бошланди.

Мактабнинг тантанали очилиш маросимига туман ҳокими С. Сапарбаев, туман маслаҳати депутатлари, маҳалла фаолларидан ташқари, кўп йиллар нуфузли лавозимларда хизмат қилган Рўзақул Хол­муродов ҳам ташриф буюрди. Унда сўзга чиққан  Самат Айдарханули ҳамда Рўзақул Сотиболди ўғли сўнгги йил­ларда таълим со­ҳа­­сига Ҳукуматимиз томонидан жиддий эътибор қаратилаётгани, буларнинг ҳаммаси келажакда қишлоқ жойларда ҳам  билимли ёшлар кўплаб етишиб чиқиши учун мустаҳкам замин бўлишини бир овоздан таъкидлаб ўтишди. 

Мактаб директори Нодирхон Усмонов рамзий калитни пудратчи ташкилот вакилидан қабул қилиб оларкан, янги, замонавий илм даргоҳида ўғил-қизларнинг фақат аълога ўқиши учун устозлар жамоаси бор куч- ғайратини сарф­лашини айтди. Сўнг меҳмонлар ичкарига йўналиб, синф­хоналарни кўздан кечиришди. Ўз навбатида, устоз  ва тарбияланувчилар мазкур билим ўчоғи Болалар кунига муносиб туҳфа бўлганини яширишмади.

 

Суратда: янги мактабнинг очилиш маро­симидан лавҳа.

 

И. КАРИМОВ, 2017-06-08, 10:12
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.