26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Nur Otan” Қасим-Жўмарт Тўқаев номзодини тавсия қилди

Нурсултан Назарбаев раислигида “Nur Otan” партиясининг навбатдан ташқари XIX съезди ўтди.

Съезднинг кун тартибига кўра, Қозоғистон Республикасининг Президенти сайловига партия номидан номзод тавсия қилиш масаласи кўрилди.

Партиядошлари олдида нутқ сўзлаган Элбоши Нурсултан Назарбаев қийин инқироз даврларини бошидан кечирган мустақил Қозоғистонни оёққа турғазиш осон кечмаганини ёдга олди.

– Биз ўзимизнинг эгамен элимизда тинчлик ва тотувликда яшашга муносиб эканлигимизни бутун дунёга исботладик. Менинг “Аввал иқтисод, сўнг сиёсат” деган асосий қоидам тўғри эканлиги исботланди, – деди “Nur Otan” партиясининг Раиси.

Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти тўғри юритилган сиёсат туфайли элимиз жадал ривожланаётган давлатга айланганини айтди.

– Биз учун энг қийин йилларда мен минглаб ёш қозоғистонликларни дунёнинг энг кучли университетларига юбордим. Бугунги илғор таълим тизимини Қозоғистонда шакллантирдик. Унинг асоси Назарбаев заковат мактаблари ва Назарбаев университетидир, – деди Элбоши.

Шунингдек, партия Раиси Конституция бўйича тасдиқланган ваколатларга мувофиқ Ватанимизнинг равнақи йўлида меҳнат қилаверишини таъкидлади.

– Мен раис бўлиб қолаверадиган Қозоғистон халқи Ассамблеяси доирасида бажариладиган ишлар кўп. Ижтимоий тотувлик ва миллатимизнинг бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишларимиз давом этаверади. Хавфсизлик Кенгашини бошқарар эканман, кўп йиллик тажрибамни ички ҳамда ташқи сиёсатни аниқлаб, элимизни ривожлантиришнинг қатор асосий масалаларини ҳал қилишга йўналтираман, – деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти.

Нурсултан Назарбаев Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг элимиздаги юксак лавозимга муносиб номзод эканини айтиб, унинг Ватан олдидаги кўрсатган хизмати ва муваффақиятларига тўхталди.

– Қасим-Жўмарт Тўқаев мен билан бирга мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, хизматнинг турли соҳаларида ишлади. У – узоқ йиллар Ташқи ишлар вазирлигига етакчилик қилиб, Қозоғистоннинг ташқи сиёсатини шакллантиришда жонбозлик кўрсатганлардан бири. Унинг дипломатик савияси хорижда юқори баҳоланади. 

Қ. Тўқаевнинг БМТ Бош котибининг ўринбосари бўлганини ҳамда тажрибали давлат сиёсатчиси эканини яхши биласизлар, – деди Қозоғистоннинг Тўнғич Президенти.

– Биз бу босқични ҳеч қийинчиликсиз уддалашимизга ишонаман. Мақсадимиз – халқимизнинг фаровонлигини ошириш ҳамда элимизни янада илгарилатиш. Давлатга эҳтиром кўрсатиш, фуқароларнинг бир-бирини сийлаши – барқарорликнинг белгиси, – деди Нурсултан Назарбаев.

, 2019-04-24, 20:03 87
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.