26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Огоҳликка даъват

Инсоният тарихида энг муд­­­­­­­­­ҳиш атом фожиаси – Чер­нобиль ҳалокатига бугун 33 йил тўлди.

Атомни ижод этиб

Даҳшат бало бунёд этиб,

Оқибатни ёд этиб

Ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг...

Ўзбекистон халқ шоири Эркин Во­­­­­­ҳидов “Инсон қасидаси”да шу сатр­ларни ёзганида нақадар ҳақ бўл­­­­­­­­­ганига йиллар ўтиб, қайта-қайта амин бўлмоқдамиз.

1986 йил 26 апрель куни Ук­­раи­­­­­­надаги Чернобиль атом стан­циясида (Киевдан 100 чақирим масофада) портлаш юз бериб, реактордаги ёнғин 10 кун давом этди. Орадан 33 йил ўтди, лекин унинг оқибатлари ҳақида ҳали ҳам баҳслар тўхтамаяпти.  Ра­­­­диация булути уч кун ичида Украи­надан ташқари, Европанинг бир қанча мамлакатларига етиб борган эди. Совет ҳукумати дастлаб Чернобиль фожиасини яширишга уринди. Бироқ орадан икки кун ўт­гач, у Европага, шу жумладан, Польша ва Чехословакияга тар­қа­либ, “Озодлик” радиоси бонг ур­гандан кейин 100 минг одам бошқа жойларга кўчирилди. Орадан кўп ўтмай, Белоруссия ва Россиядан 230 минг одам уй-жойини ташлаб кетди. 5 миллион одам радиация билан ифлосланган ҳудудда ҳали ҳам яшаб келишмоқда. 

Чернобиль офати шу кунларда ҳам турлича талқин қилинмоқда. 

Чунончи, АЭСдаги портлашга зилзила сабаб бўлган, деган тахмин ҳам бор. Авариядан бир йил аввал АЭС директори  В. Брюханов СССР геофизика институтига хат ёзиб, зилзила оқибатида ускуналарнинг ўрнидан қўзғаб кетганини маълум қилган, лекин ҳеч қандай чора кўрилмаганди. «Гринпис ва «Врачлар ядро урушига қарши» халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, Чернобиль аварияси оқибатларини тугатишда иштирок этган ўн минглаб одамлар кўз юмган, Ев­ропада 10 минглаб майиб-мажруҳ болалар дунёга келган, 10 минг одам саратон касалига дучор бўлиб, шифокорларга мурожаат қилган, яна 50 минг нафарида бу касаллик аломатлари бор. «Союз Чернобыль» ташкилоти маълумотларига кўра, авария оқибатларини бартараф этишда қатнашган 600 минг одамдан 165 минг нафари ногирон бўлиб қолган.

Чунки, ҳалокат оқибатларини тугатиш қатнашчиларидан асл вазият сир тутилган. Черно­­билчиларга хотираларни ошкор қилиш ва у ҳақда гапириш тақиқ­ланган эди. Йиллар давомида ОАВда  бу мавзу умуман ёритилмаган.

Совет армияси аскарлари қа­торида қозоғистонлик йигитлар ҳам Чернобилга олиб кетилган. Ҳозир уларнинг кўпчилиги  ногирон. 

– Чернобиль атом станцияси жойлашган Припять шаҳрида хиз­мат қилганмиз. Зарарини биздан яширишган. Радиация нурлари кўзга  кўринмайди, шунинг учун уни умуман сезмаганмиз, – дейди тўлебийлик чернобилчи Фарид Ниёзов. – Ҳат­то, у ердан тезроқ қочиш ўрнига, “чархпалак”ка қизиқиб, анча вақт юриб қолганмиз. Ўша пайтларда Собиқ Иттифоқдаги энг катта “чархпалак” фақат мана шу Чер­нобиль шаҳри  ва Сайрам қишлоғида ўрнатилган эди. 

Сайрамдагиси ҳозир ҳам ишлаб турибди, улар бир-биридан фарқ қилмайди. Ҳар сафар Сайрамдаги истироҳат боғига борганимда, шу чархпалакни кўриб, Чернобиль фожиаси эсимга тушади.

Орадан 33 йил ўтса ҳам, Чер­нобиль АЭСи атрофидаги 30  чақирим ҳудуддан ҳали ҳам радиация  таҳдиди кетмаган. Бироқ, шаҳар теварагидаги қишлоқларда ҳаёт уйғонмоқда, айримлар ўз уйларига қайтмоқдалар. 

***

Радиация Чернобиль ерига чу­қур синггиб кетган. Лекин, шунга қа­­­­­­­­­­­­­­­­­рамай, бу ерда тўнғиз, бўри, қуён, буғу, ёввойи отлар ва бошқа турли ҳайвонларни учратиш мумкин. Ҳу­­­­­­дуддаги анҳорлар туристларнинг севимли масканига айланган, чун­ки, радиация таъсирида мутацияга учраб, ҳаддан ташқари кат­тайиб кетган ҳашарот ва сув жони­вор­­ларини учратиш мумкин. 

Ўсимликларнинг аксарияти сар­­­­ғиш рангда. Шаҳарнинг кўп жойида мох учрайди, уларнинг тар­ки­би текширилганда, радиация миқ­­­­­­­­­­­­­­­дорининг меъёридан ортиқ­­­­­­­­­­­лиги аниқланган. Шунга қа­­­­ра­май, ободонлаштириш ва кў­ка­лам­­­зор­лаштириш ишлари авжида: ма­ҳаллий ҳокимлик яқин келажакда Чернобиль ва Припять шаҳарларини сайёҳлик масканига айлантиришни режаламоқда. Чунки, сўнгги 10 йилда бу ерга келиб-кетаётган сайёҳлар сони бир неча миллиондан ошган.

Авазхон АБДУФАТТОҲ, 2019-04-25, 10:54 651
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.