26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳунарли ёшлар – эл келажаги

Қорабулоқ қишлоғидаги моҳир устоз Ирисмат Ис­­мо­­­илов етакчилик қила­ёт­­­­­­­­­­­­ган Д. Қўнаев номли аг­рар-техника коллежининг янгидан барпо этилган устахонасида “Worl­­­­­­d­­­­­­skills Turkistan-2019” ви­­лоят чем­пионати ўтди. 

Бундан мақсад — коллеж та­лабаларида механизация фа­нига қизиқишни орттириш, қола­­­верса, вилоят миқиёсида энг моҳир талаба-механизаторни тан­лаб олиш ва уни республика бос­қичига тайёрлашдан иборат эди. Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида сўз олган  Қорабулоқ қишлоқ ҳокимининг ўрин­­­­босари Б. Шомуродов, вилоят таълим бошқармаси техника ва касб-ҳунар таълими бўлими бош­лиғи Н. Қалиева ва бошқалар  мусобақанинг нега  мазкур коллеж базасида ўтказилаётганини ту­шун­тириб бердилар. Бу ерда ўқув­чиларнинг техника сирларини пухта ўрганишлари учун керак­ли барча шарт-шароитлар яратил­ган экан ва бунда коллеж раҳ­­­­бариятининг хизматлари бир овоздан таъкидланди.  

Икки кун давом этган бирин­чиликда 14 нафар талаба беш­та модуль бўйича ўзаро куч си­нашди. Ҳар бир қатнашчининг ер ҳайдаш, сеялкада уруғ сепиш, тракторнинг носозлигини аниқлаш, двигателнинг ишлаш жараёнини текшириш сингари шартлар бўйича билим ва кўникмаларини  нуфузли ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди.  

Таъкидлаш жоизки, коллежнинг устахона  биносини  Шимкентдаги “РСУ-1” қурилиш компанияси  бунёд­­­­корлари барпо этишган.  Ўқув хоналарида ҳар бир тала­бага яратилган шароитлар меҳмон­­лару бошқа коллеждан келган ус­­­­­­­­тозларда катта қизиқиш ва ҳа­­­­­вас уйғотди. Ушбу таълим муассасаси тар­­бия­ланувчилари ўз илмий ишла­­­­­ри билан вилоят, қолаверса рес­­­­публика танловларида олдинги ўрин­ларни қўлга киритишмоқда.

И. КАРИМОВ, 2019-04-25, 11:10 627
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.