26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Жануб ривоятлари” – Туркистонда

Республика миқёсида ўтказилаётган “Nomad explorer” экспедицияси Туркистон ви­лоятига келди. “Жануб ривоятлари” мавзуида ташкил этилган туристик экспедицияда эли­­­­мизнинг турли минтақаларидан 700га яқин  саёҳатчи иштирок этмоқда.

Даставвал, Жамбил вилоятининг  муқаддас масканларини оралаган саёҳатчилар сўнг Туркистон вилоятининг табиати ва  кўҳна тарихи билан ҳам танишишди.

Байдибек туманидаги Ақмешит  ғорига келган меҳмонлар бу ер­да ўзгача манзаранинг гуво­ҳи бўлишди. Олимларнинг айти­шича,  Ақмешит ғоридаги ҳаво инсон асабини тинчлантириб, қон босимини яхшилар, тана­даги салбий қувватни тортиб оларкан. Таниқли спорт жонкуяри, “Қозоғистон қоплони” лойи­ҳаси­нинг муаллифи Арман Шўраев экспедицияга ушбу ғорни кўриш учун  атайин қўшилганини айтди. 

Ўлкашунос, “Жануб ри­воят­лари” лойиҳасининг муаллифи Е. Сиздиқнинг айтишича, саё­ҳатчиларнинг олган таассу­ротлари улкан. Уларни ўлканинг  та­биа­ти ҳамда ривоятлари қизиқтиряпти. Агар лозим бўлса, ушбу йўналиш бўйича туристик йў­на­лиш яна давом этади. Шу орқали Туркис­тон вилоятининг туризми ривожланади. Саёҳатчилар табиат қўйнида  овқатланиб, ҳақиқий кўчманчиларга хос ҳаётни ҳис этишди. Бунга қадар республика миқёсида 3та экспедиция ўтган бўлса, йириклиги ва иштирокчилари сони жиҳатидан энг каттаси – ушбу “Жануб ривоятлари” дир.

Ақмешит ғоридан сўнг саёҳатчилар Думалоқ она  мақбарасини зиёрат қилишди. Шунингдек, Шаяндаги Оппоқ Эшон масжидига бориб, унинг тарихи билан танишишди.

 Марғулан Сейсембаевнинг ташаббуси билан ташкил этилган экспедиция таркибида таниқли жамоат арбоблари, зиёлилар, ўлкашунослар, журналистлар, санъат арбоблари, тадбиркорлар ва бошқа соҳа вакиллари бор. Саёҳатчилар  Туркистон вилоятида туризм соҳасининг келажаги порлоқ эканини алоҳида таъкидлашди. Элбошининг Маънавий янгиланишга оид дастурий мақоласида ҳам ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилган. Республика бўйича муқаддас зиёратгоҳлар сони жиҳатидан Туркистон пешқадам. Экспедиция  иштирокчилари вилоятимиздаги бошқа муқаддас қадамжоларни ҳам зиёрат қилишади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2019-04-25, 11:13 636
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.