26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон чорлайди

Туркистонда илк бор Тур­­­­­­­­­­­кий кенгаш туркий уни­­вер­ситетлари Итти­­­­­­­­­­­фоқининг IV Бош ассам­­­блеяси доирасида Туркий кен­­­­­­­­­­­­­гаш ёш етакчиларининг II Форуми ўтди. Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ҳамда Туркистон вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган форумда Озарбайжон, Қир­ғизистон, Туркия, Ўзбекистон мамлакатларидан ҳамда Қозо­ғистон Республикасининг бош­қа вилоятларидан ёш делегатлар, фаол ёшлар иштирок этмоқда. 

Форумнинг очилиш маро­симида ҚР Ахборот ҳамда ижти­моий тараққиёт вазирлиги Ёшлар ва оила ишлари бўйича қўмитаси раиси М. Қўжахмет, Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Ўтарбаев, TUGVA Туркия Рес­публикаси Ёшлар фондининг президенти Э. Эминоглу, Ислом ҳамжамияти Ёшлар форуми­нинг президенти Т. Айхан иштирок­чиларга омад тиладилар.

Форумнинг мақсади – мин­тақа равнақи ва ёшлар сиёса­тини ривожлантириш бора­сида тажриба алмашиш, вилоят сай­ёҳлик салоҳиятига қў­шимча турт­ки бериш, туркий миллат­лар ўртасидаги қардошлик муно­са­батлари ва дўстлик риш­тала­рини кучайтиришдан иборат.

Форум доирасида ёшларнинг эркин мавзудаги учрашувлари, “Opentalks” шаклидаги сек­ция ишлари, иштирокчи деле­гатларнинг Туркистон тарихи ҳамда муқаддас жойларга сайри уюштирилди. 

Шунингдек, Туркий кенгаш ёш етакчиларининг II Форуми очилиш маросимида Туркий ёшларнинг тантанали намойиши ҳамда “Туркистонга қайтиш” туркий халқ­лар этно-санъат фестивали ўтка­зилди.

Анжуман иштирокчиларининг концертида туркийзабон халқ­ларнинг этнофольклор дас­талари ва анъанавий ижрочи­лари, миллий мусиқий асбоб­да яккахон созандалар маҳорат­ларини намойиш этдилар. Шу билан бир қаторда қозоқ халқи анъанавий мусиқа санъати ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.

Этно-санъат фестивалининг бош мақсади – туркийзабон мам­лакатлар ўртасидаги қардошлик муносабатлари ҳамда дўстликни, туркий маданият ва санъатни авлоддан авлодга етказиш, қозоқ ва туркийзабон халқларнинг анъа­­­­­­навий мусиқасини ҳар то­мон­­­лама тарғиб қилиш, овоз­ли ва чолғу ижодининг ривожланишига, сийрак учрайдиган асбобларда ижро этиладиган жанрларнинг янгиланишига  қўллов кўрсатиш, ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашишига шароит яратиш ва анъанавий санъатни тарғиб қи­лиш ҳисобланади.

Тадбир меҳмонлари туркий халқларнинг амалий санъат кўргазмасини томоша қилдилар.

Санъат фестивали гала-кон­церт билан якунланди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-25, 11:14 712
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.