26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Уч кунлик ўқиш бошланди

Сайловларнинг қонун тала­­­­бига мувофиқ ўтказилиши – сайлов комиссиялари аъзо­ла­рининг сайлов ҳақидаги қо­нунларни қандай билишига боғлиқ экани маълум. Бу масала бўйича бизнинг вилоятдаги аҳвол қандай?

– Ана шу муҳим масала бўйича Марказий сайлов комиссияси 2018 йили “электоратли ўқитиш” бўйича махсус семинар-тренинг ўтказиб, 2019 йили янги мавсумга сайланган комиссияларнинг таркибини омма­­­вий каскадли усул билан элек­торатли ўқитиш дастурини тас­диқлаб берди. Ана шу лойиҳа бўйича комиссия аъзоларининг малакаларини ошириш ишлари биринчи навбатда туман, шаҳар  ҳудудий сайлов комиссияларининг раислари ҳамда котибларидан бошланди. Бугундан эътиборан ҚР Марказий сайлов комиссияси ва ҚР Президенти қошидаги Бош­қарув академиясининг Шимкент филиали билан ҳамкорликда уч кунлик семинар ўтказамиз, – деди Туркистон вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Алибек Ўмиралиев.

Вақтни кетказиб, мана шундай ўқитишнинг ҳожати бормиди? Сайлов тўғрисидаги Конституциявий қонунда ҳамда Марказий сайлов комиссияси қабуллаган қонун кучига эга услубий қўлланмаларда, қоидаларда комиссия аъзоларининг ваколотлари ҳамда вазифалари атрофлича ёзилган, шуларни ўқиб, уларга риоя қилишса, бўладику, деган савол туғилиши, табиий.

– Ҳа, қонунда ҳамда ушбу ҳуж­жатларда ҳаммаси ёзилган, бироқ амалда уларни пухта ўқиб, риоя қилаётганимиз йўқ. Ўтган сайловларда бўлган воқеалар шуни англатди, – дейди комиссия раиси.

Айниқса, участка комиссияси аъзоларининг малакаси жуда паст бизнингча. Бунинг асосий сабаби, уларнинг 80 фоизи ўқитувчилар, уларнинг аксарияти хотин-қиз­лар. Мактабдаги ўқитувчилик ва­зифалари билан уйларидаги оилавий юмушларни қўш­сангиз, юқорида айтилган қонун­ларни, услубий қўлланмаларни ўқишга вақтлари етмаслиги турган гап. Баъзи бир шароитларда ҳу­дудий сайлов комиссияларининг камчилиги туфайли уларга атал­ган ушбу ҳужжатлар етказиб берил­майди. Эндиликда режа асосида ўтказиладиган электоратли ўқиш­нинг муҳимлиги ва самарадорлиги – барча сайлов комиссияларининг аъзолари малакаларини ошириш сабоқларига ўзларининг асосий вазифаларидан бўшатилгач, қатнаша оладилар. Малака ошириш сабоқлари Марказий сайлов ко­миссияси тасдиқлаган махсус дастур асосида юритилади. Агар ҳудудий сайлов комиссияларининг раислари ва котиблари илгари ваколатларини жамоатчилик асосида бепул бажариб келишган бўлса, эндиликда барча ваколатларни муқим, касбий асосда йил ўн икки ой маош олиб бажарадилар. 

Алибек Каденули Марказий сайлов комиссияси тасдиқлаган 24 соатли дастур бўйича 24-25 апрель оралиғида ўтказиладиган машғулотда малака оширганлар Президент сайловини қонун та­лабига мувофиқ, обрў билан ўтка­зади, деган умидда. Семинарга йиғилганларни кутиб олган Бошқарув академияси ўқитиш марказининг директори Анар Сатибалди қизи семинар-кенгашнинг ўқув дастури ҳамда дарс ўтадиган спикер-тре­нерлар билан таништирди.

С. ШАРИФБОЕВА. С. ИСАМАТОВ сурати, 2019-04-25, 11:21 759
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.