26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар сиёсатига жўшқинлик керак

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев иштирокида  ҳокимликнинг нав­бат­даги мажлиси ўтди. Унда мин­та­­­қамизда ёшлар сиёса­тининг амалга оширилиши ва ер ости бой­ликларидан фойдаланиш маса­лалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи маса­ла юзасидан маъруза қилган ви­лоят ёшлар сиёсати масалалари бошқармаси раҳбари Б. Нарбекова (тасвирда) Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги “Она Ватан” дастури доирасида Астана шаҳри ҳамда Қарағанди, Жамбил, Қизилўрда вилоятларининг ёшлар сиёсати масалалари бошқармалари билан икки томонлама меморандум тузилганини маълум қилди.

Ёшларга мўлжалланган давлат дастурлари ижроси доирасида эришилган муваффақиятларга тўхталиб, “Диплом билан овул­га” дастури бўйича жорий йилда 80 нафар мутахассис бошпанали бўлиб, 315 ёш кадр ишга жойлашган. Ўртача маоши 56 725 тенгени ташкил этган “Ёшлар амалиёти” дастурида 1120 иш берувчи корхонага 3005 одам йўлланган. Бундан ташқари, бошқарма раҳбари статистик маълумотларга тўхталиб, амалга оширилган ишлар ва келгуси режаларни баён этди.

Маърузачини диққат билан тинглаган минтақа раҳбари статистик маълумотларнинг орқа томонидаги одам тақдирини кўрмаяпмиз, деди.

– Вилоятда ёшлар сони 800 мингдан зиёд, уларнинг 65 мингдан ортиғи олий ўқув юрт­ларида ўқиса, ҳунар-тех­ника коллежларида 70855 талаба билим олади. Ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ҳамда ўз жонига қасд қилиш ҳоллари ортиб бормоқда. Бугунги аҳвол, ёш­ларга мўлжаллаб очилган кри­зис марказлари ҳамда мак­таб қошидаги психологлар иши­нинг самарасиз экани ҳамда вилоят телеканалларида улар учун тар­би­я­вий аҳамиятга молик кўр­сатувларнинг йўқлигини далил­лайди, – деди ҳоким.

Шу боис, вилоят ҳокими ёш­ларга мўлжалланган заковат ўйинлари ва махсус ёшлар дас­­турларини тайёрлашни топ­ширди. Шунингдек, Ж. Туймебаев бирорта вилоятда биздаги каби 12та олий ўқув юрти ва 90та ҳунар-техника коллежи йўқлигини таъкидлаб, бу борада биз рес­публикага намуна бўлишимиз керак, деди.

Биринчи масалани хулосалаган минтақа раҳбари ёшлар тар­биясига мутасадди соҳа раҳ­бар­лари, жумладан, ОЎЮ ва коллеж директорларига қатор топшириқлар юклади.

Келгусида ушбу муассасалар ваколатли органлар билан ҳам­корликда, вилоят миқёсида ёшлар иштирокида жиноят кўп юз берадиган жойларнинг рўйхатини тузиб, унинг олдини олиш юзасидан аниқ қарорлар қабул қилиши керак. Шунингдек, ҳоким вилоятдаги барча теле­каналларда ҳафтасига икки марта ёшлар дастурини на­мо­­йиш этиш ҳамда вилоят ёшлар сиёсати масалалари бў­­­­­­йича бошқарманинг “Ёшлар за­хира маркази” қошида ўрта махсус ўқув юртларига қишлоқ ёшларини жалб қилиш, вилоятда юритилаётган қурилиш иншо­отларига ишсиз ёшларни таклиф қилиш борасида шаҳар, туман ҳокимлари билан қўшма қарорлар қабуллаб, барча мада­ният уй­лари ва клубларда ёшларга мўл­жалланган тўгараклар очиш вазифасини топширди.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-08, 10:14 651
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.