26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Сув билан таъминлаш тизими тикланмоқда

Иқлими қуруқ, чўлли, ёз мавсуми узоқ­қа чўзиладиган Туркистонни кўка­­­­­­­лам­зорлаштириш учун, энг ав­вало, су­ғо­риш тизимини тако­­­­мил­лаштириш керак. Жазирама ёзда дарахтлар ва гулларни суғориш мураккаб маса­лалардан бири.

Ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида шаҳарнинг бир неча йўналишларидан келадиган каналларни тўла таъмирлаш, шаҳар ичидаги ариқларга сув келтириш режалаштирилган эди. Бугунги кунда  Қорачиқ каналидан бошланган 5,2 чақиримли Қўтирбулоқ канали тозаланиб, 7та кўприкча ўрна­тилди. Каналдан бугунги кунда 5-10 куб/метр сув “Арис-Туркистон” магистрал каналига қуйилмоқда.

Шунингдек, Қазибек бий кўчаси бўйидаги дарахт­­­­ларни суғориш масаласи ҳал қилинди. Бун­дан ташқари, кўча бўйига экилган кўчатларни суғо­риш учун шаҳардаги қўшимча 6та қудуқ ишга туши­рилди. Барча каналларни таъмирлаш, тозалаш йўналишидаги ишлар давом этмоқда.

Яқин кунларда асосий (С. Қўжанов, Таукехан, Б. Саттарханов) шоҳкўчаларидаги ариқлар аслига келтирилиб, оқар сув тизими ишга туширилади. Шаҳар бўйича 17та кўчада 2016-2018 йиллари  аслига келтирилган узунлиги 70,2 чақиримли сув тармоқлари мавжуд. Шунингдек, жорий йилда марказий ҳудуддаги 47та кўчага 54,1 чақиримли бетон ариқлар ётқизилади.

Келгусида маънавий-маданий марказ, маъмурий-тадбиркорлик маркази ҳамда қўшни ҳудуд кўча­ларида қуриладиган йўлларнинг бўйига режага кўра, 100 чақиримли новлар ётқизилади. Ушбу лойиҳаларнинг барчаси Туркистоннинг экологиясини соғломлаштириб, иқлимини яхшилаш учун қилина­ётган собит қадамлардир.

Туркистон шаҳри ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-25, 11:27 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.