26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Савдо уйи очилади

Кеча Туркистонда минтақа раҳбари Ўмирзақ Шўкеев биринчи марта тадбиркорлар билан норасмий учрашув ўтказди.

Унда тадбиркорлик ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги масалалар муҳокама қилинди. Таъкидлаб айтганда, қишлоқ хўжалиги маҳ­су­­­­­­­­­­­­­­лотлари ҳажмини ошириш, интенсив боғ хўжалигини ривожлантириш, қишлоқ хў­жалиги ерларидан самарали фойдаланиш, томчилатиб суғориш тизимлари, бўрдоқилаш майдонлари ва сув омборлари қуриш маса­­­лалари муҳокама мавзуи бўлди.

Вилоят ҳокими минтақаларни ривожлантиришга йўналтирилган тадбиркорларнинг ташаббуслари ва лойиҳаларини қўллаб-қувват­лашга тайёр эканини таъкидлади.

– Давлат ва бизнеснинг кучини бирлаштириш орқалигина кутилган натижаларга эришиш мумкин. Сиз­­ларнинг иш жараёнларидаги барча таклифларингиз ва фикр­­­­ларингиз  инобатга олиниши керак. Биз шунинг учун ҳам ишлаймиз ва ҳар қандай кўмакка тайёрмиз. Бироқ, биз сизларнинг минтақа ривожига қандай улуш қўша олишингизга кўз етказишимиз керак, – деди Ўмирзақ Естайули.

Вилоят ҳокими тадбиркорларни ўз ғояларини фаол турда ташлашга чақирди. Учрашувда Ўмирзақ Ес­тайули вилоят марказини ривож­лантириш режалари ҳақида гап юритди. Минтақа раҳбари Тур­кистон шаҳрида деҳқонларни қўл­лаб-қувватлашга мўлжалланган махсус савдо уйи очилишини маълум қилди. Шунингдек, айнан шундай учрашувларни чорак сайин ўтказиб туриш таклифини билдирди.

Ўз навбатида хўжаликлар раҳбар­лари хориждан олиб кели­надиган хомашёни имтиёзли нархда олиб, мутахассислар танқислигини ечиш лозимлигини айтдилар.

Йиғилиш якунида вилоят раҳбари натижали қарор қабуллаш учун  айтилган барча саволлар жиддий таҳлил қилинишини таъкидлади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-25, 11:32 627
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.