26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Университетнинг янги номи

Қозоғистон муҳандислик-педагогика Халқлар дўстлиги университети номининг ўзгартирилиши муносабати билан олий ўқув юртида тадбир ўтди. Энди бу олий ўқув юрти – “Академик А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети” деб аталади.

Карамат ҚУАТБЕКОВА, университет муассиси:

– Университет номини ўзгартириш – бу тасодиф эмас, муҳим ва керакли қарордир. Ушбу ўқув юртининг пойдеворини қўйган Нью-Йорк Таълим академиясининг академиги, кимё фанлари доктори, профессор, П. Капица номидаги халқаро мукофот лауреати Абдимуса Муратули Қуатбековдир. Унинг меҳнатсеварлиги, касбий маҳорати туфайли ушбу университет ташкил топди. Ҳозирги кунда бу ерда 6818 нафар талаба таҳсил олмоқда. 

Жорий йилнинг кузида академик А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университети ўзининг 20 йиллигини нишонлайди. Шу йиллар ичида у Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Ўзбекистон, Италия, Япония, Швеция ва бошқа давлатлардаги кўплаб халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиб, юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Битирувчиларнинг сифатли билим олиши учун барча шароитлар яратилган. Шунингдек, салоҳиятли иш берувчилар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Чунончи, 2018 йили вилоят ва шаҳардаги қатор ташкилотлар билан тузилган шартнома туфайли ОЎЮнинг 300га битирувчиси ишга жойлаштирилди.

М. ЭЛТОЕВА, С. ИСАМАТОВ сурати, 2019-04-25, 13:30 141
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.