26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Н. Назарбаев: ''Бой бўлишни истасанг – йўл қур!''

Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти Н. Назарбаев Пекин шаҳрида “Бир белбоғ – бир йўл” мавзуида ўтган форумда иштирок этиб, маъруза қилди. 40та давлат раҳбари ва бош вазири қатнашган анжуманда Н. Назарбаев Евроосиё марказида жойлашган Қозоғистоннинг истиқболлари ҳақида гапирди.

– Осиё ва Европани боғлайдиган энг яқин йўл бизнинг мамлакатимиздан ўтган. Ана шу транзит даҳлиздан самарали фойдаланиш мақсадида “Бир белбоғ – бир йўл” дастурига ҳамоҳанг тарзда “Нурли йўл” дастуримизни амалга оширмоқдамиз. Ўтган ўн йил давомида Қозоғистонга транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш мақсадида 30 млрд. АҚШ доллари кўламида сармоя жалб қилинди. Натижада 3 минг чақирим темирйўл, 12,5 минг чақирим автомагистрал замонавийлаштирилиб, фойдаланишга топширилди. Денгиз ва ҳаво йўлларида ҳам тегишли ишлар олиб борилди. Натижада қисқа муддатда замонавий рақобатбардош транзит хаби ташкил қилинди, – деди Элбоши маърузасида.

Шунингдек, Элбоши Қозоғистон орқали 11та қитъалараро йўналиш, 5та темирйўл ва 6та автомобиль йўли ўтишини айтди. Европа ва Осиёга жўнатиладиган Россия, Қозоғистон ва Туркманистоннинг нефть ва газ магистраллари ҳам айнан Қозоғистондан ўтишини алоҳида таъкидлади.

– Таҳдидлар юқори бўлган даврда “Бир белбоғ – бир йўл” лойиҳасининг амалга оширилиши кўплаб давлатларнинг иқтисодий равнақига, маданиятлар алоқасининг ривожланишига, конфессиялараро тотувлик, бағрикенгликнинг кучайишига ижобий таъсир қилмоқда, – деди Элбоши.

Н. Назарбаев маърузаси сўнггида Хитой халқини Хитой Халқ Республикасининг 70 йиллиги билан қутлади. 

Akorda.kz, 2019-04-26, 21:06 101
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.