26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асқар Мамин: ''Туркистон шаҳрида қурилиш ишлари тўхтамаслиги керак''

ҚР Бош вазири Асқар Мамин Туркистон вилоятига иш сафари мобайнида ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг Туркистон шаҳрини туркий оламнинг маданий-маънавий маркази сифатида ривожлантириш борасида берган топшириқларининг бажарилишини назорат қилиб, жорий йил 23 март куни минтақага хизмат сафари доирасида ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев берган вазифаларни инобатга олган ҳолда, шаҳар қурилишини давом эттиришга оид мажмуавий масалаларни кўриб чиқди.

Ҳукумат раҳбари шаҳарнинг маъмурий-тадбиркорлик марказида вилоят ҳокимлиги, бошқармалар ва департаментлар бинолари, Медиа-марказ, Конгресс-холл қуриладиган майдонларга борди. Ўқувчилар саройи, Аҳолига хизмат кўрсатиш марказини қуриш, мусиқа мактаби, бассейнга эга спорт саройи, вилоят илмий-оммабоп кутубхонаси қуриш лойиҳалари тахт қилиб қўйилган. Аҳолининг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида минтақада ободонлаштириш ишлари юритилмоқда, чунончи, Тўнғич Президент хиёбони, аттракционларга эга шаҳар хиёбони, мусиқий фаввора, амфитеатр, арбат шулар сирасидан. Барча қурилиш ишлари жадвалга биноан юритилмоқда ҳамда белгиланган муддатда тугатилади.

ҚР Бош вазири иш сафари давомида вилоят марказининг кириш дарвозалари билан ша­ҳарни боғлаб турадиган Б. Сат­тарханов шоҳкўчасига борди. Уни таъмирлаш ишлари йўлни 18 метргача кенгайтиришга имкон беради. ҚР Ҳукумати раҳбари Туркистон шаҳри қошида “яшил белбоғ” ташкил этиш, ирригация тармоғини ривожлантириш бо­расидаги ишларни кўздан ке­чир­ди. “Арис-Туркистон” кана­ли­нинг реконструкцияси ҳамда “Машинный” канали қури­ли­ши лойиҳасини кўриб чиқ­ди. Лойиҳаларнинг амалга оши­ри­лиши экин суви танқислиги му­ам­мосини тўлиқ ҳал этиб, қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотлари етиш­тириш ҳажмини улғайтиришга замин яратади. Бош вазирга ин­дустриявий минтақа чегарасини кенгайтириш ҳамда “TURKISTAN” МИМни ишга туширилиш ло­йи­ҳалари таништирилди. 

Шаҳарнинг тарихий-маданий соҳасини ривожлантиришга ало­ҳида эътибор қаратилди. ҚР Бош вазири Х. А. Яссавий мақ­бараси, Сайёҳлик ташриф-мар­кази, тарихий меъморчилик ус­лубидаги Шарқий ҳаммомнинг қурилиши олиб борилаётган жой­ларни оралади. Минтақа ҳо­кимлиги, “Ҳазрат Султон” му­зей-қўриқхонаси ҳу­ду­ди­ни обо­­­­донлаштириш ҳам­да ша­ҳар­­чанинг тарихий иншо­от­ларини таъмирлаш ишлари режаси билан танишди.

Асқар Мамин Туркистон ви­лоятига иш сафари давомида Туркистон шаҳрининг тараққиётига бағишланган ишчи кенгашини ўтказди. 

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев қурилиш, тарихий-ма­­даний иншоотларни ре­конс­трукциялаш, уй-жой маса­лала­рини ҳал этиш, муҳандислик-коммуникация-инфратузилмасини юритиш, йўлларнинг сифатини яхшилаш, туризм, қишлоқ хўжалиги со­­­­ҳаси, махсус иқтисодий мин­­­та­­­­қани ривожлантиришни жадал­лаштириш ҳақида ахборот берди.

Бугунги кунда Туркистонда республика бюджетидан уй-жой қуриш лойиҳаларини амал­га ошириш ва транспорт ин­фратузилмасини ривожлантириш, аҳолини ичимли сув билан таъминлаш ҳамда санитария, энергетика, газ ҳамда иссиқлик билан таъминлаш ва шу каби ишларга керакли маблағ ажра­тилмоқда. Уй-жойнинг ҳам­ма­боплигини таъминлаш мақсадида йил охиригача 52 та кўпқаватли уй-жой фойдаланишга берилади (2300 квартирадан зиёд). Шу­нингдек, “Нурли ер” дастури дои­расида 20та уйни топшириш ре­жаланмоқда. Натижада 1200 оила ижаравий уй билан таъмин­ланади. Улардан 270таси кам таъминланган оилаларга бе­рилади.

Бундан ташқари, маъмурий-тадбиркорлик марказига сув ма­гистрали тортиш ишлари юри­тилмоқда. Транс­порт ин­фратузилмасини ривож­лан­ти­риш учун Туркистон вилоятининг маҳаллий тармоғида йўл­­ларни тўкис ҳамда жорий таъмир­­лаш­­­­ни кўзловчи 23та лойиҳа амалга оширилади. Жорий йил 1000 чақиримдан зиёд йўлни таъмирлаш кўзда тутилмоқда. 2019-2024 йиллари Туркистон шаҳрида энергетика, газ ҳамда иссиқлик билан таъмин­лаш ин­­­­­фратузилмасини ривож­лан­ти­риш бўйича саккизта лойиҳа амалга оширилади. Яъни, “Ясси”, “Ғарб”, “Марказий” қўшимча стан­циялари ва газ тармоқларини қу­риш ҳамда Кентов шаҳридаги иссиқлик-энергетика марказини қайта қуриш ишлари юритилади. Вилоятда газлаштириш ишлари доирасида йил сўнггигача шаҳар бўйича 31,1 чақирим магистрал газ қувури, шунингдек, Ўтрор, Шафгар, Ясси ҳамда Бекзат аҳо­ли манзилларида 193 чақирим газ тақсимлагич тармоқлари ташкил этилади. 2020 йилгача газ­лаштириш даражаси 100 фоизга етади. 

Мажлис якунида ҚР Бош вазири А. Мамин “Кучайтирилган иш тар­тибини жорий қиламиз”, деди ва икки ҳафта ичида қу­рилиш ишларини туну кун тўх­­­­­­тат­масликни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-04-26, 21:14 707
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.