26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ёш чемпион

Шимкент шаҳрида яшовчи Ғайбулла Қўчқоров ва Шоира Саримсоқовалар фарзандлари Самандарнинг спортга қизиқишини пайқаб, уни 11-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабига беришганига ҳам уч йилдан ошди. Шу орада каратэнинг киокушинкай йўналишида маҳоратини оширган Самандар мақташга арзирли ютуқларга эришди.

2017 йилда Ўрал шаҳ­ри­да ўтган халқаро тур­нир­да 1-ўринни олган Са­­­мандар Сайдаҳмадов, шу йи­ли Рос­сиянинг Барнаул шаҳ­­­рида уюштирилган Ев­роосиё ку­богида бронза ме­­­­­далга эга­лик қилиб, ота-она­си, мураб­­бийларининг ишон­чини оқлади. 2018 йилда Шим­кент шаҳар чемпиони, жо­рий йилда эса Тараз шаҳар очиқ чемпионатида ғолиб­ликка эришган Самандар му­раббийи – ҚР спорт устаси, қора белбоғ II ДАН соҳиби Ер­кин Кенжебаевнинг умидли шо­­­гирдлари қаторидан жой олди. 

Маҳалладошлари – Россия ва Қозоғистон чемпиони Ко­милжон Каримтоев ва Мақ­сад Асеминдихановлар би­лан спорт мактабига бирга қатнайдиган Самандарнинг укаси Сардор ҳам худди ака­сидек спортнинг яккакураш турларига қизиқади. У ҳам бугунги кунда “Конку” спорт клубининг аъзоси.

Спорт – соғлик гарови, деб бежиз айтилмаган. Фарзанд­ларининг соғлом вояга ета­ётгани, бўш вақтларидан унумли фойдаланаётгани ёш оила соҳибларини ўз олди­ларига буюк мақсадлар қўйи­шига замин яратмоқда.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ суратга олган, 2019-04-29, 10:48 78
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.