26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Номзодлар маълум бўлди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев 9 апрель куни навбатдан ташқари президент сайлови ўтишини маълум қилди. Сайловни эса 2019 йил 9 июнь кунига белгилади.

Президентликка номзодларга қўйиладиган талаблар ҳам маълум. У Қозоғистонда туғилиши, унинг фуқароси бўлиши, давлат тилини ўзлаштирган, сўнги 15 йилда Қозоғистонда яшаши ҳамда олий маълумотли бўлиши лозим. Қолаверса, президент бўлиб сайланиши учун фуқаронинг давлат хизматида ёки сайланадиган давлат лавозимларида камида 5 йиллик иш тажрибаси, фаол сайлаш ҳуқуқи бўлиши керак. Шунингдек, Қозоғистон президентлигига номзодлар 107 хил асаб касалликлари бўйича текширилади.

23 апрель куни ўтган “Nur Otan” партиясининг навбатдан ташқари XIX съездида ҳозирги Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг етакчи партия номидан сайловга тушиши маълум бўлди.

Президент сайловига тушадиган яна бир номзод – Садибек Тугел. 22 апрель куни “Буюк Дашт қиронлари” республика ҳаракати президентликка ёзувчи, журналист Садибек Тугелнинг номзодини тавсия қилди. 

ҚР Касаба уюшмалари федерацияси президент сайловига экс-депутат Амангелди Таспиховнинг номзодини тавсия этди. У – Ғарбий Қозоғистон вилоят ҳудудий касаба уюшмалари бирлашмасининг раиси.

Президентликка тавсия қилинган тўртинчи номзод – Дания Еспаева. “Ақ жол” партиясининг навбатдан ташқари XV қурултойи ҚР Парламенти Мажлисининг депутати Дания Еспаевани номзод сифатида тавсия этди. Қозоғистонда илк бор аёл киши президент сайловига тушадиган бўлди.

25 апрель куни “Ауыл” халқ-демократик ватанпарварлик партияси навбатдан ташқари съездини ўтказди. Партия номидан номзодликка Тўлеутай Рахимбеков тавсия қилинди.

Шунингдек, сиёсатчи Амиржан Қўсанов ҳам президентликка номзод сифатида тавсия қилинди. Бу “Ұлт тағдыры” ҳаракатининг Алматида ўтган қурултойида маълум бўлди. 

– Бугун биз номзод сифатида таниқли сиёсатчи, 20 йилдан буён сиёсат билан шуғулланиб келаётган Амиржан Қўсановни кўрсатдик, – деди “Ұлт тағдыры” ҳаракати етакчиси, жамоат арбоби Дос Кешим.

Қозоғистон Коммунистик халқ партиясининг навбатдан ташқари XIV съезди президент сайловига номзод сифатида Жамбил Ахметбековни тасдиқлади.

Ёдингизда бўлса, бунгача 2011 йилги сайловда ҳам Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Коммунистик халқ партиясининг котиби Жамбил Ахметбековни ҚР Президентлигига номзод қилиб рўйхатга олган эди. 

Шунингдек, “Халқ демографияси” жамоат бирлашмасидан Жуматай Алиев сайловга тушади.

Номзодлар тарғибот-ташвиқот ишларини 11 майда бошлайди. Буни Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Константин Петров айтди, деб хабар қилади ҚазАқпарат. “Сайловолди тарғиботи рўйхатдан ўтиш босқичи ниҳоясига етгач, бошланади ҳамда овоз беришдан бир кун аввал, яъни 8 июнь куни 00.00гача давом этади”, деди у.

Унинг айтишича, “Сайлов тўғрисида” ҚР Қонунининг 28- модда 3-бандига мувофиқ рўйхатдан ўтган Қозоғистон Республикаси президентлигига номзодларнинг эфир ёки матбуот саҳифаларидан ўрин олиш тўлови миқдори, шартлари ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни хабарлаш ва эълон қилиш сайловолди тарғиботи бошлангунча 5 кундан кечиктирилмай, 2019 йилнинг 5 майигача ўтказилиши лозим.

Овоз бериш 9 июнь куни маҳаллий вақт бўйича 7.00дан 20.00гача бўлади. Овоз бериш якунлангач, соат 12.00дан сайлов участкаларида овозлар саналади.

, 2019-04-29, 20:46 124
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.