26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши: ''Ассамблея – элимиздаги тотувлик ва барқарорликнинг бош кафолати''

Нур-Султан шаҳрида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXVII сессияси ўтди

Тинчлик ва тотувлик саройида Тўнғич Президент – Элбоши, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг раиси Н. Назарбаев раислигида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг XXVII сессияси очилди. Тадбирда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирок этди.

 Сессияда 1500дан зиёд делегат, шу жумладан, барча вилоятлардан келган Ассамблея аъзолари ҳамда фахрийлари, республика ва ҳудудий этномаданият бирлашмалари раислари, Парламент депутатлари, марказий ижро органлари, сиёсий партиялар, диний бирлашмалар, ноҳукумат ташкилотлар раҳбарлари, олий ўқув юртларининг ректорлари ва хорижий ОАВ вакиллари иштирок этди.

 “Тинчлик ва тотувлик формуласи: бирлик ва янгиланиш” мавзуидаги сессияда нутқ сўзлаган Элбоши Н. Назарбаев Қозоғистон халқига, шу жумладан ҚХА аъзоларига, ўтган йиллар мобайнида қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди ва 9 июнь куни ўтадиган Президент сайловида фаол қатнашишга даъват этди. Тадбир сўнггида “Она юртга таъзим” номли тантанали концерт намойиш этилди. Унда қозоғистонлик ёш хонандалар Ержан Максим ҳамда Данелия Тўлешованинг қўшиқлари янгради.

 Сессияда ҚР Тўнғич Президенти – Элбоши, Қозоғистон халқи Ассамблеяси раиси Н. Назарбаев Қозоғистон халқи Ассамблеясининг икки ўринбосарини тайинлади. 

–Сизга яхши маълумки, ҳар бир сессияда ротация тартибида ўринбосарларни сайлаймиз ва сизнинг розилигингиз билан турли этномаданият бирлашмалари вакилларидан янги икки ўринбосарни тайинлаяпмиз, – деди Н. Назарбаев ва раиснинг янги ўринбосарлари номларини атади.

– ҚХА кенгаши таклифига кўра, “Вайнах” чечен-ингуш халқлари маданиятини ривожлантириш Ассоциацияси бошқаруви раиси Келигов Юсуп Ҳасан ўғли ва Нур-Султан шаҳар ўзбек этномаданият маркази раиси Пўлатов Шерзод Аббос ўғлини тайинлаш тўғрисида қарор имзоланган. Бу ўртоқларни яхши таниймиз, уларни фахрли иши ва мансаби билан табриклаймиз, – деди Элбоши. 

ҚозАхборот, 2019-04-29, 20:49 690
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.