26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Жетисай драма театри – 50 ёшда!

Қ. Жандарбеков номидаги Жетисай драма театри ташкил этилганига 50 йил тўлди. Шу муносабат билан тантана уюштирилиб, театр олдида Қурманбек Жандарбековнинг бюсти очилди. 

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари М. Ўтарбаев, маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармаси раҳбари Н. Исабек, Жетисай тумани ҳокими Ж. Бейсенбаевлар иштирок этишди.

– Театр тарихида Қурманбек Жандарбековнинг исми олтин ҳарфлар билан ёзилади. Буюк актёрнинг санъат соҳасида келажак авлодга қолдирган хазинаси ҳамон маънавий озуқа бериб келмоқда. Жетисай драма театрининг маънавиятимизни бойитишдаги хизматлари беқиёс. Ўтган 50 йилда театр саҳнасида турли спектакллар намойиш қилиниб, қатор актёрлар етишиб чиқди, – деди театр жамоасини қутлуғ сана билан табрикларкан вилоят ҳокимининг ўринбосари.

Мамлакатимиздаги тарихи теран Қурманбек Жандарбеков номидаги Жетисай драма театри ярим асрлик тарихида улкан зафарларга эришди, десак муболаға бўлмайди. Бу ерда Қозоғистон театр соҳасига муносиб улуш қўшган забардаст санъаткорлар меҳнат қилди. 

Театр жамоаси 50 йиллик фаолияти давомида республикамизнинг қатор минтақаларида гастролда бўлиб, чет давлатларда уюштирилган фестивалларда муносиб иштирок этган.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2019-04-30, 10:53 147
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.