26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Регистон ансамбли

Регистон майдони Ер юзининг сайқали деб тан олинган, Амир Темур бирлаштирган йигирма етти давлат пойтахти бўлган машҳур Самарқанднинг ўзига хос ва мос бўлган кўзгусидир. Регистон майдони Баҳодир Ялангтўш даврида шаклланган.

«Регистон» деган сўз форс тилидан олинган бўлиб, «қумли жой» деган маънони билдиради, «рег» – қум, «истон» – туриш жойи демакдир. Тарихий маълумотлар ва аниқ илмий ашёвий далилларга асосланиб, айтиш мумкин-ки, бу ердан жанубий шарқдан шимоли- ғарбга томон катта ариқ оқиб ўтган, вақт ўтиб у қуригандан сўнг, ўрнида қумлоқ жой қолган. Ана шу асосда «Регистон» деган сўз келиб чиққан.

Амир Темур ҳукмронлиги даврида ҳозирги Регистон майдони ўрнида марказий бозор бўлган. Ана ўша даврдан Самарқанд жаҳонга машҳур илму фан ва ҳунармандчилик маркази сифатида дунёга танилган.

Бу ерга етти иқлимдан донишмандлар, олиму фуза­­­­­­­лолар келиб Мирзо Улуғбек атрофига тўпланишган. Сон-саноқсиз зиёратчилар, Шоҳи Зинда мақбарасига келган савдогарлар шаҳарни томоша қилиш билан бирга машҳур Самарқанд қоғозини ва бошқа кўплаб турли ноёб ҳунармандчилик ҳамда яна қатор ноёб молларни харид қилишга келганлар.

Барча йўллар пойтахт Са­марқанд шаҳрининг савдо-ҳунармандчилик маркази ҳи­собланган Регистонда бир-бири билан туташган. У ҳу­­­­­­­­­нармандлар кўчаси бўлиб, зар­­­гарлар растаси орқали Арк билан боғланган.

Асрлар давомида Ре­гис­тондаги иншоотлар уч мар­та ўзгарди. Дастлаб бош кийимлар сотиладиган усти ёпиқ гумбазли тим қурилади.

Улуғбек ҳукмронлиги дав­рига келиб, майдонда қайта режалаштириш ишлари амалга оширилади. Чунончи, бу жойлар вақфга топширилгани учун бозор тимлари бошқа жойга кўчирилади ва майдоннинг ғарбий қисмида дастлабки бино ҳисобланмиш Улуғбек мадрасаси қурилади.

1424 йилда эса Улуғбек мадрасаси рўпарасида, ҳозирги Шердор мадрасаси ўрнида, «қуш» услубидаги Улуғбек хонақоҳи барпо қилинган.

Регистон майдонидаги мадраса, хонақоҳ ва карвон­сарой ғарбида, нафақат Са­марқандда, балки Шарқда энг мукаммал ҳисобланган ва бош­қа ҳаммомлардан тубдан фарқ қиладиган «Мирзойи ҳаммоми» қурилган. Бу бино тўғрисида «Бобурнома»да шундай ёзил­ган «Мирзо Улуғбек яна уш­бу мадраса ва хонақоҳда мўъта­дил яхши бир ҳаммом солибдур. Мирзойи ҳаммом номи ила машҳурдур, ҳар нав тошлардин фарзлар қилибдур, Хуросону Самарқандда андак ҳаммом маълум эмаским, бўлғай». 

Мирзо Улуғбек даврида Ре­гистон майдони пойтахт Самарқанд шаҳрининг иж­ти­­­­­­­­­­­­­­­моий ҳаёт марказига ай­­­ланди. Бу ерда турли кўрик­лар ўтказилар, дав­лат фар­монлари ўқиб эшит­ти­рилар, Қурбон ва Ра­мазон ҳайити сайиллари уюш­ти­ри­лар эди. Регистон ҳанузгача ша­ҳар­созлик санъа­тининг му­каммал шоҳ асари бўлиб келмоқда.

Ансамбль биноларини қайта тиклашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Самарқанд ҳукм­­­­дори Амир Ялангтўш Баҳо­дир XVII асрда Шердор ва Тиллакори мадрасаларини қуриб, Регистон майдони шуҳратини янада оширди ва гўзаллаштирди.

Хайрулла АСАДОВ, доцент, тарих фанлари номзоди. Ўзбекистон, 2019-04-30, 11:04 750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.