26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Рамазон ойининг фазилати...

Аллоҳ Таоло айтади:

«Рамазон ойи фазилати шундаким, унда Қуръон нозил бўлган”. «Бақара» 185-оят. Расулуллоҳ (с.а.в) дан ривоят қилурлар. “Ҳар ким” рамазон ойи келганидан хурсанд бўлса, Аллоҳ Таоло у бандасининг жасадига дўзах оловини ҳаром қилади. Рамазон ойининг биринчи кечаси Аллоҳ Таоло мени севганларни мен ҳам севаман, унинг ҳожатини раво айлагимдур, мендан мағфират тиласа, мағфират қиламан, деди. Аллоҳ Таоло Рамазон ойида мўмин банданинг номаи амалига ҳасанотларини ёз, номаи амалидан гуноҳларини чиқариб ташла, деб фармон беради. Бандаларнинг ўтмишдаги гуноҳларини кечиради. 

Рамазон ойи келганда жаннатнинг эшиклари очилиб, дўзахнинг эшиклари ёпилади, шайтонлар кишанланади. Оятда: “Эй мўминлар, сенларга илгариларга фарз қилингандай рўза фарз қилинди. Сақланинглар”, деди. (“Бақара” сураси, 183-оят).

Рамазон – тарбия ойи. Одам боласини ёмонликдан сақлайди. Аллоҳдан қўрқишга, тақвога етаклайди. Мусулмон рўзани Аллоҳнинг розилиги учун тутади. Натижада, унинг мукофотини Ўзи насиб қилади. Ҳадис қудсида: “Аллоҳ Таоло шундай дейди. “Одам боласининг рўзадан бошқа амалларининг ҳаммаси ўзи учун. Рўза эса мен учун. Унинг савобини ўзим бераман”, дейди”. Пайғамбаримиз (с.а.в) яна бир ҳадисида рўза тутувчиларнинг иккита қувончи бор: “Бири оғиз очганида, иккинчиси – Роббисини кўрганда рўза тутганига қувонади”, – дейди. 

Рамазонда савоблар кўпайиб, гуноҳлар кечирилади. 

Ички дунёсини тарбиялашга йўл очилади. Рўза одам ўйини, кўзини, қулоғини, қўл-оёғини Аллоҳнинг розилиги учун гуноҳга олиб борадиган йўлдан сақлайди.

Пайғамбаримиз (с.а.в) айтади: “Кимда-ким оғиз бекитгандан кейин ёлғон гапиришни қўймаса, яна гуноҳлардан тийилмаса, унинг еб ичишдан ўзини тийгани Аллоҳ Таолога ҳожат эмас”. 

Рамазон ойида қадр кечаси бор. Ундаги ибодат минг ойлик ибодатдан хайрли. Ғафлатда қолма. Бу фурсатни қўлдан берма. Бу кечанинг савобидан бебаҳра қолмаслик учун, албатта, қадрига етиш керак. Охирги ўн кунликни қадрли тунни излаб дуо-тилак билан ўтказиш нур устига нур бўлади. Ойша (Р.А) онамиз айтади: “Аллоҳ элчиси (с.а.в) Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида туни билан оила аъзолари билан уйғониб қулчилик қилишга ундайди. Шунда Ойша (Р.А) онамиз пайғамбаримиз (с.а.в)дан Аллоҳнинг элчиси, мен қадр тунини топсам, нима деб дуо қилайин, деб сўради. Шунда пайғамбаримиз (с.а.в) шундай жавоб берди. Ё раб, ўзинг кечирувчисан. Менинг гуноҳларимни кечиргайсан, деб айт. 

Бир мажусий ўз ўғлининг Рамазон ойида бозорда овқат еяётганини кўриб, уни калтаклай бошлади. Ва деди: 

“Нимага мусулмонларни ҳурмат қилмай рўза пайтида уларнинг кўзи олдида овқат еяпсан”! Бир оз вақтдан кейин шу мажусий вафот этди. Олимлардан бир киши тушида кўрса, мажусий жаннатда тахтда ўтирган экан. Сўради. “Сен шу мажусиймисан?”. “Ҳа мен ўшаман. “Қайси ҳислатларинг учун бу даражага эришдинг?”. Шундай жавоб берди. “Вафот этганимдан кейин бир нидо келди. Эй, азоб фаришталари, унинг олдидан кетинг! Рамазон ойининг ҳурматини қилганлиги сабабли уни жаннат аҳлидан қилдим. Эй, мўмин биродарлар, агар бор мажусий Рамазон ойининг ҳурмати билан азобдан холи бўлар экан, модомики Аллоҳ Таоло уни бизларга фарз этган экан, рамазон ойининг ҳурматини бирор дақиқа ҳам унутмаслигимиз керак. 

Ривоят қилурларки: “Аллоҳ Таоло Рамазоннинг ҳар кечасида уч маротаба ҳожатини сўрагувчилар борми, ҳожатини раво қилурман. Тавба-тазарру қилувчилар борми, тавбасини қабул қиламан. Кечиришни истагувчилар борми, уларни мағфират этаман”, деб марҳамат этади.

Аллоҳ Таоло ўз фазли карами билан Рамазоннинг ҳар бир кунида азобга гирифтор этилган минг бандани дўзахдан озод этар экан. Рамазон жума кунларининг ҳар бир соатида азобга дучор этилган мингта гуноҳкор банда азобдан озод этилади. Рамазон ойининг охирида эса Рамазон бошида ва жума кунларида қанча гуноҳкор банда азобдан озод этилган бўлса яна шунча азобланаётганларни дўзах азобидан озод этар экан. 

Эй, мўминлар, муборак Рамазон ойининг ҳурматини сақланг! Тилларингизни ёлғонлардан, ғийбатлардан, иғволардан муҳофаза этинг, мусулмон биродарларингизга нисбатан ҳасаду адоват қилманг. 

Тутган рўзангиз даргоҳи илоҳига қабул бўлиши учун доимо Аллоҳдан қўрқиб, яхшилик истанг. Рамазон муборак бўлсин! 

Жумадулла АБЕНОВ. Чипон қишлоғи, 2019-04-30, 11:16 97
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.