26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бирлик айёми муборак бўлсин!

Қадрли жамоат!

Ҳурматли туркистонликлар!

Сизларни 1 Май – Қозоғистон халқининг бирлиги куни билан чин юракдан табриклаймиз!

Мустақиллигимиз мустаҳкам, давлатчилигимиз мангу бўлиши учун, энг аввало, кучли тотувлик ҳамда барқарорлик керак.

Тўнғич Президентимиз, Элбошимиз Нурсултан Назарбаевнинг эл тотувлигини мустаҳкамлашдаги хизматлари беқиёс. Унинг ташаббуси билан ташкил этилган Қозоғистон халқи Ассамблеяси бугунги кунда эл бирлигининг ивитқиси, маънавий қадриятларнинг қайнар булоғига айланди.

Тотувлиги йўқ элдан – бойлик, бирлиги йўқ элдан – барака кетади. Уни ўз ичидан бузилган мамлакатларнинг тақдиридан кўриб турибмиз.

Барқарорлик ва тараққиёт йўлини танлаган Қозоғистон ташқи сиёсатда ҳам тинчлик тамойилини юқори қўя билди. Элимиз жаҳонда барқарорликни сақлаш, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш йўналишида муҳим ташаббусларни кўтариб келмоқда. Жаҳон жамжамияти расмий Нур-Султаннинг муҳим ташаббусларини юксак баҳолайди.

Тарихи теран, ота-боболар дастурини давом эттираётган Туркистон вилояти аҳли ҳам истиқлол туфайли баланд чўққиларни забт этиб келмоқда. Ҳозирги кунда минтақамизда кенг қамровли бунёдкорлик ишлари авж олиб, янгиланиш жараёни қулоч ёйди. Ушбу муваффақиятларнинг барчаси бирлик ва меҳнатнинг меваси, деб биламиз.

Давлат қурувчи миллат – Қозоқ халқи қадимдан бағрикенглик ва ғамхўрликни, саховат ва тотувликни турмуш тарзига айлантирган. Этнослараро ҳамда конфессиялараро муносабатлар ва ҳамжиҳатлик элни ривожлантиришга бошлашини халқимиз яхши билади.

Бугунги кунда юздан зиёд этнос вакилларини бағрига олган минтақамизда 11та этномаданият бирлашмаси фаолият юритиб келади. Улар Қозоқ элининг ривожланиши, Туркистоннинг гуллаб-яшнашига улуш қўшишни ўз бурчлари деб ҳисоблайди.

Ҳурматли ҳамюртлар!

Бизнинг бахтимиз ҳам, боримиз ҳам – Мустақил Қозоғистон! Эркинлик кўкдан тушган туҳфа эмас. У – боболарнинг қони, жасорати эвазига келган неъмат.

Зеро, шундай экан, бирликни баҳолаб, Қозоғистонни, Туркистонни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшайлик! Бирлик байрами муборак бўлсин!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими. Қайрат БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби., 2019-04-30, 16:29 70
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.