26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Вилоятда тарвуз пишди

Жанубий Қозоғистон вилояти хўжаликлари Россияга дастлабки ҳосилдан 300 тонна  тарвуз экспорт қилди.

Сариоғоч туманида тарвуз етиштирадиган Бўзай, Жамбил қишлоқ  округларидаги 720 гектар майдондан 170 тонна эртапишар тарвуз узилиб, қўшни давлатнинг Магнитогорск ҳамда Белорецк шаҳарларига жўнатилди. Маҳаллий хўжалик соҳиблари тарвузнинг навбатдаги туркумини савдога тайёрлашмоқда. Яқинда 200 тонна тарвуз республикамизнинг шимолий ҳудудларига жўнатилади.

Умуман, сариоғочликлар полиз экинларидан ўтган йили 105 минг тонна хирмон уйишган эди. Жорий йилги режа 120 минг тоннага етади, дейди туман қишлоқ хўжалиги мутахассислари. Туманда полиз экинлари 4,5 минг гектар майдонга экилса, шундан 3,5 минг гектарида қовун-тарвуз етиштирилмоқда,  720 гектари эртапишар тарвуз.

Мақтаараллик деҳқонлар ҳам қўшниларидан қолишадиган эмас. Улар бугунги кунда 100 тонна тарвузни Россияга жўнатишди. Тумандаги “Атамекен” қишлоғи миришкорлари унинг бир килосини 150 тенгедан ўтказишмоқда. Бу йил Мақтаарал туманида 5700 гектарда тарвуз етиштирилмоқда.

Чордара тумани хўжаликларида ҳам полиз майдонлари бор. Жаушиқум қишлоқ округида тарвуз етиштириш билан машғул деҳқонлар дастлабки 30 тонна ҳосилни Россиянинг Ёқутистон мухтор республикасига жўнатди. 2 гектар майдонга эртапишар тарвуз уруғини эккан “Бағдат” деҳқон хўжалиги миришкорлари икки қаватли плёнка остида етилган ҳосилни узишмоқда. Биринчи бўлиб ҳосилни узган хўжалик раиси Б. Шиназбаев гектаридан камида 40 тонна тарвуз олишни режалаштириб қўйган.

Чордара тумани бўйича жаушиқумликлар плёнка остида ҳосил етиштириш бўйича пешқадам. Туман ҳокими Серик Махамбетовнинг айтишича,  3312 гектар майдон полиз учун ажратилган. Унинг 100 фоизи плёнка остига экилган. Баҳор келиши билан далага отланган деҳқонлар плёнка остига экин экиш харажати гектарига 500 минг тенге атрофида бўлишини айтишади. Бироқ, бозорга эрта чиқариб улгуришса, харажат бемалол қопланади.

Жорий йили Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича 53,4 минг гектар ерга полиз экинлари экилган. Унинг 32 минг гектарида қовун, 21 минг гектарида тарвуз етиштирилмоқда. Вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутахассисларининг тахминига кўра, 1 июлда қовун ҳам пишиб, минтақа бозорларига чиқарилади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу йил вилоят деҳқонлари 1 млн. тоннадан зиёд полиз маҳсулотлари етиштириб, мўл даромадга эга бўлишни кўзлашмоқда.

 

 

М. УСМОНОВА, 2017-06-08, 10:21 219
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.