26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қудратимиз – бирликда

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев Туркистон шаҳри ҳокими А. Ўсербаев ва фаоллар ҳамроҳлигида Есимхан номли бош майдонда Қозоғистон халқи бирлиги куни муносабати билан уюштирилган кўргазмалар, “Бирлиги ва тилаги муштарак элмиз” бадиий дастурини томоша қилди.

Минтақа раҳбари барчани Туркистон вилояти тарихида илк бор ўтаётган бирдамлик байрами билан муборакбод этиб, ҚХА раиси, Тўнғич Президент Н. Назарбаев Ассамблеянинг 27-сессиясида белгилаган вазифаларга тўхталди. Вилоятимизда 12та этномаданият бирлашмаси фаолият юритаётгани ва элимиздаги сиёсий барқарорликни мустаҳкамлашга беқиёс ҳисса қўшаётганлигини таъкидлади. 

ҚР ўзбеклари «Дўстлик» ҳамжамияти раиси И. Ҳошимжонов мамлакатимизда 138 миллат вакиллари битта чанғароқ остида аҳил ва тотув яшаётгани, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар белгиланганини таъкидлади. 

Вилоят тожик этномаданият бирлашмаси раиси Ш. Бобоев ҚХАнинг фаолият юритаётганига 24 йил тўлганлигини эслатиб, Элбошига, Президентимиз Қ.Тўқаевга олиб борилаётган доно сиёсати учун миннатдорчилик билдирди. 

Вилоят славян этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари И. Чеганова эса бирдамлик байрами арафасида мамлакатимизда Қозоғистон халқи Ассамблеяси сессиясини ўтказиш яхши анъанага айланганлиги, ушбу анжуманда белгиланган вазифаларни бажаришга ҳар бир қозоғистонлик муносиб ҳисса қўшиши кераклигини айтди. 

 Есимхан майдонида қозоқ, ўзбек, турк, славян ва кавказ халқлари рақсларини намойиш этган санъаткорларни минглаб томошабинлар гулдурос қарсаклар билан олқишладилар. 

Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Ирисметов ҳамда З. Муҳаммаджонов раҳбарлигидаги Ҳамза номли мактаб жамоаси тайёрлаган миллий таомлар кўргазмаси, карнай-сурнайчилар жамоасининг шўх тароналари барчага манзур бўлди. Меҳмонларга ўзбек миллий таоми – палов тортилди. 

С. Отаев раҳбарлигидаги «Ақ жол» корхонаси жамоаси тадбирда фаол иштирок этди. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2019-05-03, 20:20 103
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.