26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаровонлик – бош мақсад

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Алматида маҳаллий аҳоли билан учрашди

Мажлисда зиёлилар, фахрийлар, касаба уюшмалари, ёшлар, маслаҳат депутатлари иштирок этдилар. 

Давлат раҳбари шу куннинг энг долзарб масалаларига эътибор қаратди.

– Бошқа минтақалар каби, Алмати вилоятида ҳам ичимли сув билан таъминлашда муаммолар бор. Ҳокимлик аҳоли манзилларининг истиқболли ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, сув таъминоти тизими қурилиши ҳамда таъмирланиши юзасидан жадвал тузиб, ишларни шу асосида юритиши лозим,– деди у.

Шунингдек, Президент авария ҳолатидаги ва уч сменали мактаблар муаммоларига ҳам тўхталиб, Ҳукумат ҳамда вилоят ҳокимлигига 2021 йилгача мактаб қурилишига оид масалаларни ҳал этишни топширди.

Давлат раҳбари ёш мутахассисларни шаҳардан қишлоққа кўчириш учун рағбатлантириб, “Диплом билан – қишлоққа” дастури доирасида ёш кадрларни ишга қабуллаш учун шароитлар яратиш кераклигини айтиб ўтди.

Шунингдек, Қасим-Жўмарт Тўқаев ижтимоий шароити ночор оилаларни бошпана билан таъминлаш масаласига ҳам алоҳида урғу берди.

Давлат раҳбари қишлоқ хўжалигига тегишли ерлардан унумли фойдаланиш, суғориш тармоқларини янгилаш ва ирригация шохобчаларини созлаш каби масалаларга ҳам тўхталиб ўтди. 

ҚР Президенти учрашув сўнгида давлат мукофотлари меҳнат фидойиларига, шунингдек, олимлар, қурувчилар, оддий ишчиларга берилиши кераклигини таъкидлади. 

Akorda.kz, 2019-05-03, 20:26 533
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.