26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Президент сайловига биринчи номзод рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида 2019 йилнинг 9 июнига белгиланган навбатдан ташқари Президент сайловига номзод сифатида Қасим-Жўмарт Тўқаев рўйхатга олинди.

Марказий сайлов комиссиясининг котиби С. Мустафинанинг айтишича, Қасим-Жўмарт Кемелули “Қозоғистон Республикасидаги сайлов тўғрисида” Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонунининг 54 ва 55-моддаларига биноан тегишли ҳужжатларни ўтказган.

– 2019 йил 9 июнга белгиланган Қозоғистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевни Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида рўйхатга олиш тўғрисида қарор лойиҳаси тайёрланди. Қарор лойиҳасида қуйидаги масалалар кўзда тутилган: Қ. К. Тўқаев 2019 йил 9 июнга белгиланган Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида тиркалсин. Президентликка номзод 

Қ. К. Тўқаевга тегишли гувоҳнома берилсин. Қ. К. Тўқаев махсус вақтинча ҳисоб рақамини очиш учун “Қозоғистон халқ жамғарма банки” ҲЖга президентликка номзод бўлиб рўйхатга олингани ҳақида маълумотлар берилсин. ОАВда Қ. К. Тўқаевнинг Қозоғистон Республикаси Президентлигига номзод бўлиб рўйхатга олингани ҳақида хабар чоп этилсин, – деди С. Мустафина.

Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари қарор лойиҳасига овоз бериб, у бир овоздан қабул қилинди. Шундан сўнг Марказий сайлов комиссиясининг раиси Берик Имашев президентликка номзод Қасим-Жўмарт Тўқаев хизмат сафарида бўлганлиги сабабли тегишли гувоҳномани унинг ишончли вакили – “Nur Otan” партияси Раисининг биринчи ўринбосари Маулен Ашимбаевга топширди.

Қоз Ахборот, 2019-05-03, 20:27 90
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.