26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Бейбарс – “Туркистон қоплони”!

Чордара шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Тўнғич Президенти – Элбоши Н. Назарбаев соврини учун қозоқча курашдан “Қозоғистон қоплони” республика турнирининг вилоят саралаш босқичи ўтди. Унда туман ва шаҳар саралаш босқичларидан йўлланма олган 32 полвон куч синашди.

Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Бўлатбек Қистауов полвонларга муваффақият тиласа, спорт фахрийси Бақит Жангбирбаев избосарларига оқ фотиҳа берди. Вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Пўлат Қириқбаев мусобақа ғолиб ва совриндорлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши, шунингдек, улар халқаро ва республика турнирларида иштирок этишини айтди.

Натижага кўра, туркистонлик полвон Абдиғани Бейбарс рақибларини доғда қолдириб, “Туркистон қоплони” бўлди. Унга махсус камар, республика босқичига йўлланма, шунингдек, чордаралик спорт жонкуярларининг совғаси – “Нексия” автомашинаси тақдим этилди. 2-ўринни олган кентовлик Жамалхан Дарханга камар, йўлланма ва 300000 тенге, 3-ўрин соҳиби ўтрорлик Сабиржан Абилдаулига эса камар ва 100000 тенге топширилди.

“Ғалабага бўлган иродаси учун” номинацияси байдибеклик Сиргебай Ерназарга, “Томошабин эътирофи” номинацияси сариоғочлик полвон Абдималик Мухтарга насиб қилди. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири., 2019-05-03, 21:03 75
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.