26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туркистонда фильм премьераси ўтди

Вилоят марказида Х. А. Яссавий номидаги халқаро қозоқ-турк университетининг маданият марказида “Балуан Шўлақ” фильми намойиш этилди. Фильмни ҚР Маданият ва спорт вазирлигининг буюртмасига кўра Ш. Айманов номидаги “Қазақфильм” киностудияси тасвирга олган. Фильм режиссёри – Нургелди Садиғулов. Тарихий кинотасма полвон, қўшиқчи ҳамда бастакор Балуан Шўлаққа бағишланган.

Атоқли полвоннинг ролини Еркебулан Дайиров ижро этган. Шу билан бирга Альбина Шардарова, Медғат Ўмиралиев, Александр Багрянцев сингари артистлар қатнашган.

Фильм ғоясининг муаллифи, сценарийсини ёзган ҳамюртимиз, давлат мукофоти соҳиби, ёзувчи, драматург Дулат Исабековдир.

Фильм намойиши олдидан ижодий гуруҳ туркистонлик томошабинлар билан учрашди. Д. Исабеков мазкур фильмни ўзининг кино соҳасидаги энг муваффақиятли лойиҳаларидан бири эканлигини таъкидлади. Режиссёр Н. Садиғулов эса фильм ёшларда ватанпарварлик туйғусини уйғотишига ишонч билдирди. Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари М. Ўтарбаев ижодкорларга миннатдорчилик изҳор этиб, вилоят ҳокимининг совғаларини топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-03, 21:04 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.