26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тарихингдир, минг асрлар...

Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ва тарихий шахслар ҳамда минтақамизнинг муқаддас қадамжолари ҳақида маълумот берадиган мобиль илова ишга туширилди.

ҚР Маданият ва спорт вазирлигига қарашли “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейида Android платформаларига мўлжалланган мобиль илова ишга туширилди.

Илова орқали асрлар сарҳадидан ўтиб, бугунги кунгача етган тарихий  ёдгорликлар  билан танишиш ҳамда 3D-тур орқали томоша қилиш, вазирлик янгиликлари ва музейнинг фаолияти ҳақида маълумотлар олиш, директор блоги орқали алоқа ўрнатиш ҳамда меҳмонларга кўрсатиладиган хизматлар тўғрисида ахборотлар олиши мумкин.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи” 1978 йили 30 сентябрь куни “Республика Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси меъморчилик биноси музейи” бўлиб очилган. Қўриқхона-музей ўз фаолиятини асосан икки йўналишда юритади. Биринчиси, Туркистон минтақасидаги тарихий-маданий ёдгорликларни руйхатга олиш, сақлаш, муҳофаза қилиш ишлари. Ҳудудда 99та тарихий-маданий ёдгорлик бўлиб, улардан 1таси халқаро, 16таси республика, 14таси маҳаллий аҳамиятга эга. Бошқа обидаларнинг мақомини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Халқаро даражадаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси ўрта асрга хос тенги йўқ меъморий мажмуа сифатида 2003 йили ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган. Жаҳон аҳамиятига эга ёдгорликнинг миллий пантеон сифатидаги ўрни ҳам ўзгача. Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасига 300дан зиёд тарихий шахс дафн этилган бўлса,  қўриқхона-музей мутахассисларининг тадқиқотлари натижасида бугунги кунгача улардан 214 нафарининг шахси аниқланган.

Қўриқхона музей жамғармасида 25000та бебаҳо тарихий экспонат бор. Улар орасидаги ёзма, археологик  этнография ҳамда нумизматика гуруҳига кирадиган экспонатларнинг талабга мос сақланиши учун сўнгги русумдаги махсус ускуналар сотиб олинди. Жамғарма бўлимида меҳнат қиладиган таъмирчилар Россияда малака ошириб келган мутахассислардир.

Иккинчиси– қўриқхона-музей  асрлар сарҳадидан ўтиб, бугунги кунгача сақланиб келган қадимий, тарихий бебаҳо ёдгорликларни сақлаш, муҳофаза қилиш, аслига келтириш ҳамда  тарғиб қилиш ишларини олиб боради.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи РДХКнинг мобиль иловасини Google Plaу Market орқали юклаб олиш мумкин.

“Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-музейи РДХК матбуот хизмати, 2019-05-04, 11:32 187
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.