26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Арисликлар келажакни кўзлайди

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев 74 мингдан зиёд аҳо­лига эга Арис шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб, маҳаллий аҳамиятга молик қатор иншоотлар фаолияти билан танишди.

Дастлаб, минтақа раҳбари тадбир­кор Рахимжан Кенжебаевнинг иссиқхона мажмуасида бўлди. Ҳоким бу ерда семинар ўтказиб, тажриба алмашишга чақирди ва хўжаликларга давлат томонидан ёрдам берилишини таъкидлади.

2011 йилда 25 сўтих ерда иш бошлаган тадбиркор бугунги кунда 2,5 гектар майдондан ҳосил олмоқда. Келгусида унинг майдонини 5 гек­тарга етказмоқчи. Помидорнинг “Атия” деган голланд нави экилибди. Гектаридан 80-90 тонна ҳосил бе­ради. Ҳозирги кунда бу ерда 25 одам ишлаяпти. Мавсум пайтида улар сони яна 10-15 одамга кўпаяр экан. Ҳосилни маҳаллий савдо нуқталари ҳамда Алмати шаҳрига жўнатишмоқда. Тадбиркор йилига 2 марта иссиқхонанинг ҳар гектарига давлатдан 1,5 млн. тенге субсидия олишини маълум қилди. Ҳосилнинг дастлабки баҳоси – 250 тенге. Қиш ҳамда ёздаги бир ойлик вақтинча дам олишдан ташқари вақтда бу ерда экиш, парваришлаш, йиғим-терим ишлари тинмайди.

Сўнг вилоят ҳокими Ақдала ову­лида жойлашган “Янги Ақдала” МЧБнинг ёмғирлатиб суғориладиган бедазорида бўлди. Мазкур бирлашма юзлаб гектар ерни инновациявий технология ёрдамида суғоради. Замонавий техника 405 метр ер­ни бир вақтда намлантира олади. Аслида хўжалик помидор ва олма қиёмини ишлаб чиқариш билан шу­ғулланади. Ўтган йили у 300 гектар майдондан 10 000 тонна помидор, 1000 тоннадан зиёд томат ишлаб чиқарган. Шунинг­дек, 170 гектар боғдан 80 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, 126 тонна мураббо тайёрланган.

Вилоят ҳокими тадбиркор Ба­ур­жан Сарба­совнинг ун тегир­монида ҳам бўлди. Тадбиркор мин­тақа раҳбарини туркияликлар технологияси билан жиҳозланган мажмуа фаолияти билан таниш­тирди. Тегирмонда бир кеча-кундузда 200 тоннадан зиёд буғ­дой тортилади. 10 киши иш билан таъминланган. Тегирмон қошида кунига 3 минг дона нон пиширадиган новвойхона бўлиб, шаҳардаги 2та савдо дўконида ноннинг нархи 40 тенгедан сотилади.

Сафар якунида вилоят ҳокими  Арис шаҳри раҳбарига баъзи ечи­мини кутаётган масалаларга эътибор қаратиб, уларни ҳал қилиш ҳамда аҳоли турмуш даржасини юксалтириш йўналишида ишлаш лозимлигини таъкидлади.

 

С. ИСАМАТОВ тасвири. 

М. УСМОНОВА, 2017-06-08, 10:22
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.