26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ватан посбонларини тақдирлади

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев Ақўрдада Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий соҳада ўзининг масъулиятли ва шарафли бурчини муносиб адо этиб, ҚР Қуролли кучларининг жанговар қудратини оширишга ҳисса қўшиб келаётган фуқароларни тақдирлади.

– Қадрли қўмондонлар ва аскарлар! Барчангизни Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Буюк Ғалаба байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Давлатимизнинг хавфсизлигини таъминлаш – ҳар бир Ватан посбонининг фуқаролик бурчи. Элбошимизнинг оқилона сиёсати туфайли биз бугунги кунда Қозоғистон чегараларини белгилаб, дахлсизлигини таъминладик. Бизнинг олдимизда турган асосий вазифа – тинчлик ҳамда барқарорликни сақлаб қолиш, – деди ҚР Президенти.

Давлат раҳбари Мустақилликнинг илк йилларида мамлакатимизда малакали қўмондонлар жуда кам бўлганини, Тўнғич Президентимиз ҳар бир аскарни рағбатлантириб, қудратли армия барпо этганини ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича узлуксиз олиб бориладиган ишлар муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбир давомида ҚР Президенти бир гуруҳ ҳарбийларни тақдирлади. Жумладан, иккинчи классли давлат ҳуқуқий маслаҳатчиси унвони – Ғ. Нурдаулетов ва М. Ахметжановга, полиция генерал-лейтенанти махсус унвони – А. Шпекбаев ва Е. Турғумбаевга, генерал-лейтенант ҳарбий унвони – М. Алтинбаев, Давлат соқчилик хизмати генерал-майори махсус унвони – А. Жусиповга, Миллий хавфсизлик генерал-майори махсус унвони Д. Ерғожин ва бошқаларга берилди.

ҚозАхборот, 2019-05-06, 20:04 76
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.