26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''АЛТЫН ҰЯМ'' лойиҳаси доирасида республика бўйлаб кўламдор ва хайрли ишлар амалга оширилади

Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласидаги устувор мақсадларни ўз олдига қўйган лойиҳа, ҳар бир фуқарони туғилган элига ғамхўр, мурувватли ва саховатпеша бўлишга чақиради.

Яъни “Алтын ұям” лойиҳаси дои­расида мактабни тамомла­ганларига 10, 20, 30 йил тўлган со­биқ битирувчилар тантанали маросимлар ўрнига таҳсил олган мактабига, қишлоғига ёрдам кўр­сатадилар.

Ҳар бир туман, шаҳардаги мак­­табларнинг битирувчилари қиш­лоғи, мактабига спорт майдон­чаларини қуриш, кўп болали ҳам­да кам таъминланган оила­ларга кў­маклашиш, бошпана олиб бериш, ижтимоий дўконлар очиш, кўприк, йўл қуриш каби савобли ишларни амалга оширишади. 

Ҳимматли синфдошларнинг хайрли тадбирлари суратли лав­ҳалари билан республика сайти­нинг “Алтын ұям” лойиҳаси бло­­гига жойлаштирилади, шу­нинг­дек, маълумотлар kaz879095@mail.ru электрон поч­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­таси ёки 8 707 159 20 61 WhatsАpp рақамига жўнатилиб, кўп­­­­­­чи­ликнинг бирдек овоз бериш ти­зими таъмин­ланади.

Энг яхши хайрия тадбирлари махсус сайтда овоз бериш ҳамда ташкилий ҳайъатнинг таҳлилига қараб тақдирланади.

“Алтын ұям” лойиҳасига 2019 йилнинг 10 октябригача бажа­­рилган ишлар қабул қилинади. 

Йил якунида овоз бериш орқали ғалабага эришган битирувчилар вилоят марказига таклиф қи­линиб, мукофотланади. Улар амал­га оширган эзгу ишлар ва ташаб­буслар ОАВда кенг тарғиб қилиниб, суратлари туман, ша­ҳар­лардаги бильбордларга илиб қўйилади.

М. УСМОНОВА, 2019-05-06, 20:52 650
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.