26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда “оилада зўравонликсиз қозоғистон” пилот лойиҳаси амалга оширилади

Вилоятимизда Бош прокуратуранинг “Оилада зўравонликсиз Қозоғистон” пи­лот лойиҳасини амалга оширишга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши ўтди. Лойиҳанинг мақсади – турмушда зўравонлик ҳолатларига чек қўйиб, унинг олдини олиш ишларида  самарали чораларни аниқлашдан иборат.

Йиғилишда вилоят ҳокими Жансе­йит Туймебаев, Бош прокурор ўрин­босари Андрей Кравченко, давлат органларининг вакиллари, халқаро ҳам­да ноҳукумат ташкилотлари, жа­моат бирлашмалари раҳбарлари иштирок этишди. 

– Турмушдаги зўравонлик масаласи – одам ҳуқуқини бузадиган ҳодисагина эмас, балки, ўсиб келаётган авлод таълим-тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган ҳатти-ҳаракатдир. Ачинарлиси шуки, ҳозирги вақтда оилаларига зулм, куч кўрсатиш  ҳолатлари авж олиб кетди. Бу эса, инсоннинг умрида қора доғ бўлиб қолади. Оиладаги зўравонликларни бартараф этиш учун ҳуқуқий ҳамда амалий чоралар ишга солиниб, унинг яширин сабабларини узил-кесил аниқлаш керак, – деди Ж. Туймебаев.

Ўз навбатида Бош прокурорнинг ўринбосари А. Кравченко  лойиҳанинг умумий тамойилларини таништириб ўтди.

– Ўтган йили Қозоғистонда оиладаги зўравонлик масаласига оид  500та ҳолат ўрин олган бўлиб, тергов ишлари олиб борилган. Ачинарлиси, бу кўрсаткич йил сайин юқорилаб бормоқда. Лекин, бу маълумот аниқ манзарани намоён этмайди. Оиладаги зўравонлик билан курашиш – бу ваколатли органларгагина тегишли масала эмас, жамият билан биргаликда курашиш зарур. Шунинг учун, фуқаро­ларни мана шундай ишларга кўпроқ жалб этиш, уй шароитидаги низоларни бартараф этиш керак, – деди у.

Шунингдек, ҚР Бош прокурорининг алоҳида топшириқлар бўйича бош ёрдамчиси, учрашувда қайд этил­ган лойиҳа раҳбари Салтанат Тур­синбекова зўравонликка қарши иш-ҳаракатлар ислоҳотининг асосий йўналишларига тўхталиб ўтди. Амалга оширилаётган тадбирлар доирасида таъкидланган ихтилофларнинг ол­дини олиш учун оилалар билан бир­галикда мажмуавий ишлар олиб бори­лиши керак. 

Илк маротаба пилот лойиҳада оиладаги жанжалларни ру­ҳий усуллар билан бартараф этиш бўйича иш олиб борилади. Шунинг учун вақтинча мувофиқлаштириш ва детоксия мар­казини тажовузкорлар билан иш олиб бориш нуқтасига айлантириш кўз­ланган. Бундан ташқари, зўравонлик қурбонларига бепул ёрдам кўрсатиш, қулайликни таъминлаш учун ҳар бир туманда ижтимоий-руҳий хизматлар кўрсатиш режаланган.

Шунингдек, аҳолига барча ижтимоий муҳим масалалар бўйича ёрдам кўр­сатиб, кенг кўламли ишлар олиб бо­ришни туман, шаҳарлардагина эмас, узоқ қишлоқларда ҳам уюштириш кўзланмоқда.

 

 

 

Дилбар ЗИЁМАТОВА, 2017-06-08, 10:24 575
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.