26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ў. Шўкеев: ''Ўзлаштирилмаган ерлар қатъий назорат остида''

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев хизмат сафари билан Чордара туманига бор­ди. Минтақа раҳбари дастлаб Жаушиқум овул округидаги “Турар” деҳқон хўжалигининг фао­лияти билан танишди.

Фаолиятини 2012 йил­да бошлаган хўжалик бу­гунги кунда 95 гектарни ўзлаштириб, пиёз (35 га.), пахта (45 га.), полиз маҳ­сулотлари (20 га.) етиш­тиради. Хў­жаликда 20 ки­ши иш билан банд.

Деҳқон хўжалиги фа­олияти билан танишган ви­лоят ҳокими маҳсулот ҳажмини оширишда ян­ги техно­логияларнинг аф­заллиги ҳақида гапирди. 

– Деҳқончиликда маҳ­сулот ҳажмини оширишда томчилатиб суғориш қўл келади. Натижада сув кам сарфланади, тежа­­­­­лади. Майда хўжалик­­ларни бирик­тириб, шир­­катлар тузиш фақат наф келтиради. Ўз­лаш­ти­рилмаган ерлар вило­ят ҳокимлигининг қатъий назоратида. Умуман ол­ганда, аграр ҳудуд си­фа­тида им­кони­ятла­ри­миздан унумли фой­дала­нишимиз зарур, – деди Ўмирзақ Ес­тайули.

Сафар давомида мин­тақа раҳбари “Чордара сув электр станцияси” ҲЖнинг модернизация ишлари билан танишди. Ҳозирги кун­да корхонада 160га яқин ходим ишламоқда. 

Бундан ташқари, ви­лоят раҳбари Суткент ову­лидаги сув тақсимлаш бекатига борди. Бу ерда 5200 млн. метр куб сув тўплаш мум­кин. Ундан ир­ригация, энергетика ва Сирдарёдан сув тош­қи­нининг олдини олишда фойланилади.

Ў. Шўкеев тумандаги “Хамит” ширкатининг балиқни қайта ишлаш за­во­дига ҳам борди. 2007 йилда ташкил қи­лин­ган корхонада 250 ки­ши доимий иш билан таъминланган. Йилига 2500 тонна балиқ маҳсу­лот­лари тайёр­ланиб, Ев­ропа давлатларига ҳам экспорт қилинади.

Хизмат сафари сўн­гида Чордара шаҳ­ри­да сайёҳликни ривож­лан­тириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишган  Ў. Шўкеев дам олиш мас­канларини кўпайтириб, хизмат кўрсатиш си­фа­­­тини ях­шилаш зарурли­гини таъкидлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-06, 21:02 743
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.