26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тулкибош боғларга бурканади

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Тулкибош туманида иш сафари билан бўлди.

У даставвал Балиқти қишлоқ округидаги “Кас-Бетон” МЧБ фао­­­лияти билан танишди. 2008 йилда фаолиятини бошлаган биродарлик йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқаради. Айни пайтда маҳаллий аҳолини доимий иш ўрини билан таъминламоқда.

Сафари давомида мимнтақа раҳбари Арис қишлоқ округидаги “Ақсанат инжиниринг” МЧБнинг туризм ва балиқ хўжалиги йўна­лишидаги  ишлари билан танишди. Биродарлик асл зотли йилқи ҳам­да балиқ кўпайтириш билан шуғулланади.

Вилоят ҳокими “Мөлдір” МЧБнинг олма боғи ва омборларини оралаб кўрди. Ҳозирги кунда хўжаликнинг ихтиёрида 1134 гектардан зиёдроқ ер бор. Унга олма, узум, бошоқли дон экинлари, ёғбоп экинлар, беда экилган, 313 гектар яйловга ажратилган. 2015 йилда барпо этилган 110 гектардаги интенсив боғдан 2018 йили 600 тонна даст­лабки ҳосил териб олинган. Деҳқон хўжалигининг иши билан танишган минтақа раҳбари боғ майдонини кенгайтириб, мева навларини кўпайтириш лозимлигини айтди.

Шундан сўнг Ўмирзақ Естайули Т. Рисқулов қишлоғидаги кўпқаватли уй-жойлар қурилиши, инфратузилма ишлари ва сув тозалаш иншоотлари фаолияти билан танишиб чиқди. Вилоят ҳокими қишлоқ жойларда кўпқаватли уйлардан кўра баҳоси арзонроқ хусусий уйлар қуриш мақсадга мувофиқлигини етказди.

Шунингдек минтақа раҳбари “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа” автодаҳлизининг Шақпақ овулидаги қўш туннели қурилишини кўз­дан кечирди. Иншоот бу йил фой­да­ланишга топширилади. Бугунги кунгача бетонлаш ишлари 50 фоизга бажарилган. Ўмирзақ Естайули ишларни жадаллаштириб, иншоотни вақтида топширишни юклади.

Сафар давомида вилоят раҳбари “Кентау” МЧБнинг олма боғи ва омборида тўхтаб ўтди. У боғ маҳсу­лотларини  етиштириш давлат томонидан қўллов топишини етказиб, маҳсулотни қайта ишлашга алоҳида кўнгил бўлишни топширди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-06, 21:05 762
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.