26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қаҳрамон ёдгорлиги очилди

Кентов шаҳрига қарашли Чўрноқ қишлоқ округи марказидаги Совет Иттифоқи Қаҳрамони Қурбонбой Ирисбеков номидаги 5-сонли мактаб-интернат ҳовлисида қаҳрамонга ёдгорлик ўрнатилиб, тантанали очилиш маросими ўтди. Ушбу тантана мактабнинг 60 йиллиги, унга қаҳрамон номи берилганига 50 йил тўлишига бағишланган саналар билан бир вақтга тўғри келди. Тадбирда Кентов шаҳар таълим бўлими мудири Адилбек Ауелбеков, мактаб директори Амирхон Шукурбаев, қишлоқ округи ҳокими Ўраз Мусабекули, вилоят маслаҳати депутати Баймахан Сулейменов, меҳнат фахрийси Еркинбек Ўмарбаев, устоз Қурбонбой Ирисбековлар сўзга чиқиб, йиғилганларни шодиёна билан табриклаб, боболаримизнинг урушдаги жасорати ёш авлод учун ибрат эканлигини таъкидладилар. 

Ўтган асрнинг 80-йилларида мактаб-интернатларни қисқартириш заруриати туғилиб, ушбу мактаб ҳам шу рўйхатга киритилганида вилоятдаги мутасаддилар мактаб жамоасининг илтимосини кўриб чиқиб, «Уруш даврида осойишталигимизни ҳимоя қилган қаҳрамон аскар Қ. Ирисбеков номидаги мактабни тинч замонда биз ҳам ҳимоя қилишимиз керак», деган хулоса билан сақлаб қолган эканлар. Қаҳрамон аскар ўзи йўқ бўлса ҳам, ҳамқишлоқлари учун мактабнинг ёпилмай қолишига камарбаста бўлгани шонли тарих. Мактабнинг 60 йиллигига бағишланган «Киелі шаңырақ шуағы» китобида ушбу тарих батафсил баён этилган. Ёдгорликнинг тарихи ҳам узун. Ўтган асрда «Ленинизм» колхози Туркистон туманидаги пешқадам жамоалар сафидан тушмай турган паллада кўплаб инсонлар, хусусан, Тиловберган ва Рисқи Худойбергановлар саъй-ҳаракатлари билан колхоз идораси ёнига шу ҳайкал ўрнатилиб ёнига мажмуа ҳам бунёд этилади. Колхоз тугатилиб, унинг идораси ҳам хусусийлаштирилгач, кўплаб чўрноқликларнинг илтимосларига биноан меҳнат фахрийси Тиловберган Худойберганов ёдгорликни мактаб ҳовлисига кўчиришга розилик беради. 

Айтишга осон, амалда эса кўп техника, вақт, маблағ, ишчи кучини тақозо этган ушбу жараён Тиловберган Худойберганов, Қаҳрамон ва Қурбонбой Ирисбековларнинг ҳомийлиги ҳамда саъй-ҳаракатлари билан амалга ошди. Мактаб ҳовлисида қўним топган, иккинчи марта туғилган ёдгорлик атрофи ободонлаштирилиб, хиёбонга айланди. Ёдгорлик олдида “Мангу олов” ёниб турибди. Бугунги тинч замонимиз учун жонини фидо қилганлар, хусусан, 21 ёшида қаҳрамонларча ҳалок бўлган, 1944 йили 10 январда Совет ҳукумати қарори билан Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган Қурбонбой Ирисбековнинг руҳи шод, охирати обод бўлсин! 

Суратларда: Ҳайкал қошида ҳомийлар ва ҳурматли меҳмонлар

 

Ш. МАДАЛИЕВ., 2019-05-08, 20:43 50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.