26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фахрийлар хонадонидаги ғанимат дамлар

Буюк Ғалабанинг 74 йиллиги арафасида Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев УВУ фахрийларининг уйларига бориб, уларни Ғалаба байрами билан табриклади.

Минтақа раҳбари, даставвал, уруш фахрийси Абжаппар Дайрабайули хонадонида бўлди. У 1927 йили 1 январда Сир бўйидаги Тартўқайда туғилган. 1943 йили Белоруссия, Украина фронтларида Польшани озод қилишда иштирок этган. “Ватан уруши” ордени, “Ерең еңбегі үшін” медали билан тақдирланган. Элига қайтгач, устозлик қилган. Отахон 3 қиз ва 2 ўғилдан 6 нафар невара суйди.

Сўнг вилоят ҳокими УВУ фахрийси Неъмат Абдурасуловнинг хонадонига келди. У 1922 йил 1 январда Туркистон шаҳрида дунёга келган. 1-сонли гвардиячи артиллерия дивизияси таркибида наводкачи, тўп командири бўлган. Украина ва Белоруссия фронтларида жанг қилган, Сталинград, Курск жанглари қатнашчиси. I даражали “Ватан уруши”, II ва III даражали “Шуҳрат” орденлари, иккита “Қизил Юлдуз” ордени, “Германия устидан ғалаба”, “Берлин устидан ғалаба”, “Варшавани озод этишда қатнашгани учун” медаллари билан мукофотланган. Неъмат ота 5 ўғил ва 1 қиз кўрган, айни пайтда 20 невара, 18 эваранинг бобоси.

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Естайули фахрийлар бугунги авлоднинг фаровон ва тинч ҳаёти учун жанг майдонларида жасорат кўрсатганини айтиб, уларга совға-саломлар топширди.

Туркистон вилоятида Улуғ Ватан уруши фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилганлар сони 12931 нафар, улардан 63 нафари уруш қатнашчиси ва ногирони, 3 нафари собиқ жангчи беваси ҳамда 9445 нафари фронторти фахрийсидир.

Байрам арафасида барча туман ва шаҳарларда маҳаллий бюджет ҳисобидан УВУ иштирокчиларига ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 100 бараварида, яъни 252 500 минг тенгедан, уларга тенглаштирилган фуқароларга ОҲК нинг 5 баравари (12 625 тенге) миқдорида бир сафарлик моддий ёрдам кўрсатилади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-08, 20:48 729
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.