26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар билан норасмий учрашув ўтди

Кеча Шимкентдаги “Қозоғистон халқи Ассамблеяси” биносида вилоят ҳокимлиги бошқармалари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари етакчилари ва муваффақиятли тадбиркорлар билан минтақамиздаги 800дан зиёд  ёшларнинг норасмий учрашуви  уюштирилди.

Учрашувда миллий маданият, тил ҳамда урф-одатларни асраш ва авлодларга етказиш, экстремизм ва терроризмга қарши кураш, ҳуқуқ­бузарлик, ишсизликни бартараф этиш каби масалалар муҳокама этилди.

Анжуман иштирокчилари  “Мангу эл ёшлари – индустрияга!”, “Серпин- 2050” лойиҳасига катта қизиқиш бил­диришди. Ёшларимизнинг шимолий вилоятларда бепул билим олиши,  ишга жойлашишига имкон бера­диган мазкур лойиҳа минтақанинг ижтимоий масаласини ҳал этиш билан бир қа­торда эл бирлиги ва жамиятдаги  бар­қарорликнинг сақланишига  таъсир кўрсатади.

Ёшлар олдида сўзга чиққан “Cof­fee Like” компанияси муассиси, ёш тадбиркор Аят Азимов ўз муваф­фа­қияти сирларини ёшлар билан баҳам кўрди. 

Қозоғистон мусулмонлари диний бош­қармасининг  Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича вакил-имоми Ах­метжан Керимбек ёт оқимларнинг етагида кетмаслик учун ота-бобо­ларимиз урф-одатларига амал қи­лиш, диний саводхонликка эришиш кераклигини таъкидлади.  

Ўзи ишлаб чиқарган роботини на­мойиш этган Назарбаев заковат мактаби ўқувчиси Қуаниш Маден барча ёшларни Элбошининг “Маънавий янгиланиш: келажакка йўлланма” ма­­қо­ласида айтилганидек, XXI аср талабларига мос бўлишга чақирди.

Йиғилишга якун ясаган ЖҚВ  Қозо­ғистон халқи Ассамблеяси раисининг ўринбосари Муратали Қалмуратов давлат органлари ва ёш бўғин ора­­сида очиқ мулоқот майдонини яратиш орқали ёшларнинг долзарб масалаларини ҳал этишга қаратилган бундай учрашувлар келажакда яна давом этишини айтиб, ишни изчил олиб бориш йўналишида аниқ так­лифларни ўртага  ташлади.

 

 

 

Кумуш ИСАМАТОВА, 2017-06-08, 10:25 769
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.