26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
90та оила бошпанали бўлди

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев иш сафари билан Кентов шаҳрига борди. Минтақа раҳбари шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи билан танишиб, амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди. Сафар давомида муҳим иншоотларни оралади.

Даставвал, “Кентов шаҳрини мажмуавий ривожлантиришнинг 2019-2022 йилларга мўлжалланган лойиҳаси” хусусидаги маъруза тингланди. Бу масала бўйича Кентов шаҳри ҳокими Д. Махажанов маълумот берди. Мажлисда Ў. Шўкеев Кентов шаҳрида бир қаватли уй-жойларни кўпайтириш, Туркистон – Кентов йўлини кенгайтириб, ободонлаштиришни топширди.

Шунингдек, вилоят ҳокими “Кентов трансформатор заводи” ҲЖни оралади. Завод бугунги кунда замонавий ускуналар билан тўлиқ таъминланган. Корхона электромотор, генератор ҳамда трансформаторлар ишлаб чиқаради. Лойиҳавий қуввати – 20000 дона. Заводда мингдан зиёд ишчи меҳнат қилмоқда. Бу ердаги маҳсулотнинг 60 фоизи ички бозорга йўналтирилса, 40 фоизи Россия ва Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда.

Минтақа раҳбари шаҳардаги “Ёшлар хиёбони”ни ободонлаштириш ишлари билан ҳам танишди.

Ватан ҳимоячилари куни ва Буюк Ғалабанинг 74 йиллиги арафасида Кентов шаҳрида 180 оила бошпанали бўлди. 60 квартирали 3та кўпқаватли уйдаги квартиралардан 90таси кўпболали оилаларга, 37таси етим болаларга, қолган 53таси “Нурли ер” дастури доирасида берилди. Уй калитларини минтақа раҳбари Ў. Шўкеевнинг ўзи топширди. 

– Уйлар тартибга биноан навбат билан берилмоқда. Асосан, ижтимоий аҳволи ночор қатламдаги фуқаролар, кўп болали оилаларни уй билан таъминлашга кўпроқ эътибор қаратилган. Яна бир хушхабар: Кентов шаҳрининг янги кичик туманида 10та уй қурилиши бошланиб, пойдевори қаланди. Демак, келгуси йили яна 600га яқин оила бошпанали бўлади. Буларнинг барчаси қурувчиларнинг меҳнати, халқимизнинг тотувлиги ва бирлиги, Элбошимизнинг халққа бўлган ғамхўрлиги натижасидир, – деди вилоят ҳокими.

“Нурли ер” дастури доирасида қад кўтарган уйлар замонавий услубда қурилган. Жорий йилнинг сўнгигача яна 2та кўпқаватли уй фойдаланишга берилади. Йил охиригача Кентов шаҳридаги жами 300га яқин оилани бошпана билан таъминлаш режаланмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-08, 20:50 607
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.