26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ТАЖРИБАЛИ ИСЛОҲОТЧИ. Тўқаев иқтисодиётни тангликдан қандай олиб чиқди?

Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош ва­­­­зир бўлиб турган вақтда, Қозо­­ғистон давлатчилигини мус­­­­­­­­­­­­таҳ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­камлашда муҳим роль ўй­нади. 1999-2002 йилда Пре­­­зидент На­зарбаевнинг топ­­­шириқларини бажарди. 

Бу ерда Тўқаевнинг Вазирлар маҳкамаси раҳбари лавозимига киришиш вақтида мамлакатимиз иқтисодиёти қандай эди, деган навбатдаги саволдан бошлаш мум­кин. Бу иқтисодиётнинг ри­вож­­­ланишида жуда мураккаб давр эди, десак, умуман, ҳеч нар­­­­­­­­­­­­сани айтмаган бўламиз.

СССРдан Қозоғистонга иқтисодий тизим­нинг хомашё етказиб берувчи дови та­мо­йили бўйича қурилган, мувозанати бузилган иқтисодиёт мерос бўлиб қолди. 1990-йиллар охирларига келиб мамлакат иқтисодиёт тузилмасини қайта тузишга мўлжалланган оғриқли мажмуавий ислоҳотларни ўтказди. Бу эса, ўз навбатида ИЯМ ҳажмининг кескин пасайиши, гиперинфляция ва таназзулнинг мумкин бўлган барча салбий оқибатларини келтириб чиқарди.

 Бунга қўшимча равишда 1998 йилда  Осиёда молиявий инқироз юзага келди ва  Россияда тарихда “қора сешанба” деб ном олган кескин иқтисодий танглик юз бер­ди. Рублнинг амалдаги рубль нархлари сақлаб қолингандаги курсининг АҚШ дол­ларига нисбатан пасайиши Қозоғистон бо­зорида Россия товарларининг кескин  ар­зонлашувига олиб келди. Товар ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш мақса­дида, давлат аввал импортни  чегаралади, бироқ тенге девальвацияси муқаррар  юз берди.

Нефтнинг баррелига 9 долларгача ар­зонлашуви республика иқтисодиётига валю­­танинг кириб келишига салбий таъсир кўр­­сатди. Қозоғистон асосий экспорт товар­лари баҳоларининг пасайиши ИЯМнинг 2,5 фоиз тушиб кетишига олиб келди, ин­фля­ция эса яна ўсишни бошлаб, 17 фоизга етди.

Қозоғистон 90-йиллар охирларида ҳало­катли босим остида қолди – ўшанда тарақ­қиётнинг янги поғонасига ўтиш учун кўп йиллар керак бўладигандек туюлганди.

Бироқ, Тўқаев ғоят ишбилармон исло­ҳотчи бўлиб чиқди –  ҳукуматнинг   тўртинчи таркибига бошчилик қилаётган пайтда у 46 ёшда эди. Назарбаев ҳам ҳамма нар­сани жуда тўғри чамалаган экан. Ахир, бу энг сермаҳсул ёш – сиёсатчи куч-қувват­га тўлган, ўзгаришларга тайёр, сиё­сий таж­рибаси салмоқли қарорлар қабул қили­шига имкон беради.

Бу Тўқаевнинг ҳукуматдаги олий бўғи­н­нинг бошқарувчиси ролини эгаллаши учун мураккаб сиёсий ва ҳаётий имтиҳон эди. Таъкидлаш жоизки, Тўқаев  давридаги иш натижалари чинакам муваффақиятдан да­­­­­­­­лолат беради. Буни ўша даврдаги мак­ро­­­­­­­­­­­­иқтисодий индикаторлари ҳам тас­диқ­лай­ди. 1999 йилда Қозоғистоннинг ИЯМ ўсиш суръати 2,7 фоизни ташкил этди. 2000 йилдан эса иқтисодиётда жўшқин ўсиш 9,8 фоиздан бошлаб, 2001 йилда 13,5 фоиз, 2002 йилда 9,8 фоиз кузатила бошлади.

 Бундай жўшқинлик 2008 йилга қадар сақланди ва мазкур ўн йиллик тараққиётга мустаҳкам замин ҳозирлади. 

1999 йилда ҳукуматнинг саъй ҳаракат­лари туфайли инфляция 17,8 фоизни таш­­кил этди, 2002 йилга келиб, уни 6,6 фоиз­­га туширишга эришилди. Ўша йиллари мамлакатда ишсизликнинг ўсишини ҳам жиловлашга муваффақ бўлишди: 1999 йил­да у 13,5 фоизни ва 2001 йилдан (10,4 фо­из) унинг бир маромда пасайиши бош­лан­ди.

Умуман олганда, муҳим макроиқтисодий ўлчовларга қараб хулоса чиқариш мумкин, ўзининг тажрибаси ва маҳорати билан Тў­қаев самарали кризис-менежер бўлди ва нафақат тангликни тўхтатиб қолди, шу­нинг­дек, иқтисодиётни ижобий томонга ишонч билан бура олди.

1999 йилда нефть нархи 17,9 долларни ташкил этди, 2002 йилга келиб эса фақат 25 долларга ўсди. Энергозахиралар баҳо­сининг кескин ўсиши 2005 йилда бошланиб,  ўша даврда нефтнинг ҳар баррели 54,3 долларга етди. Ваҳоланки, нефтдан олинган даромаднинг ошиши билан ўша даврдаги иқ­­­тисодиёт ўсиши ўртасида бевосита боғ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лиқ­лик кузатилмайди. Муваффақият фор­­му­ласи бошқача эди.

Ўша тарихий босқичда мамлакат иқти­содиёти ва сиёсий тизимида туб тузилмавий ўзгаришларни амалга ошириш давом этди. Назарбаев ислоҳотчилар жамоаси билан вазиятни буриш ва мамлакатни эволюцион ривожланиш ишларига кўчириш, изчиллик билан фундаментал институционал исло­ҳотлар ўтказишга муваффақ бўлди.

Умуман оганда, Тўқаев ва унинг вазир­лар маҳкамаси олдида бутун бир ва­зи­­­­­­фалар мажмуаси кўндаланг бўлди. На­­­­­­­­зарбаев топшириқларини бажара бо­риб, Тўқаев раҳбарлигидаги ҳукумат со­биқ СССР­­нинг бутун кенглигида мисли кў­рил­ма­ган, иккита йирик стратегик лойи­­ҳани ҳа­ётга татбиқ этишга киришди. Би­рин­чи бўлиб, пойтахтнинг Алматидан кў­чи­­­­рилиши ва умуман, янги замонавий ша­­­ҳар қурилиши амалга ошди. Иккинчиси, давлат режалаш тизимини қайта шакллантириш ва уни олдиндаги бир неча ўн йилликларга мўлжалланган яго­­­­­на мақсадга бўйсундириш бўлди. Агар ҳар бир лойиҳанинг кў­­­­­­­лам­дор­лиги эъти­­­­­борга олинмаса, мамлакатда тегишли тажрибанинг йўқлиги ҳам уларни амалга оширишда муаммоларни келтириб чиқарарди. Ва Тўқаев таҳдид­ларни бар­тараф эта олди. Ахир тарозининг пал­ла­сида унинг мартабаси, шахсий инти­­лишлари, Президентнинг ва ёш дав­лат халқининг ишончи турган эди-да. Бу ерда, ўйлаймизки, Тўқаев 1980-йил­­­­­­­­­­­ларда замонавийлашув жараёнини бошдан ўт­­казди, ўз иқтисодиётини бо­зор та­­­­­мо­­­йил­лари асосида қурган Хитой­­­даги фа­­­­­­­­­­­­о­лияти сингари омиллар катта таъсир кўр­сатди. Шу туфайли, берилган топ­­­­­­­ши­­­­риқларнинг  кўламдорлиги Тўқаев­ни чў­читмади, фаол­лик уфқларини кенгай­тирди, холос.

 Бош вазирнинг нафақат маълумоти ва заковоти, шунингдек, бир неча тиллардаги янги ахборотни тез қабул қилиб, қайта иш­лаш­га кўниккани, кучли интеллектуал бэк­граунди ҳам жуда асқотди.

Шундай қилиб, Тўқаев янги ғояларни тезда ўзлаштириб, уларни чинакам амалий ҳаракатлар шаклига ўтказа оларди. Ай­нан мана шу фазилатлар, ўша вақтда На­зарбаев ўйлаганидек, тез ўсаётган ёш давлатга жуда зарур эди. Назарбаев раҳ­барлигида 1999-2002 йилларда ҳукумат янги пойтахтда улкан қурилишни бошлади: Астана минглаб кранларга эга яхлит улкан қурилиш майдонига айланди. Ўша вақт­да шаҳарнинг янги туманида мустақил Қо­зоғистон пойтахти рамзига айланган “Бай­терек” монументи бўй кўтара бошлади. Шу боис ҳам шаҳар ўзининг ҳозирги қиёфаси чизмаларини ўша даврда кашф этди,  де­йиш мумкин.

2001 йилдан эса пойтахтда “Астана – янги шаҳар” махсус иқтисодий минтақаси фаолият юрита бошлади, у жадаллик билан хорижий сармояларни иқтисодиётга жалб қилиш марказига айланди. 

“Қозоғистон – 2030” стратегиясини амал­га оширишнинг биринчи йилида Тўқаев Бош вазир сифатида иш бошлади. Унинг олдида қоғоздаги мақсадларни амалга татбиқ этишдек мураккаб масала турарди. Қонунчиликдаги қатор ўзгаришлар ва Ҳу­куматнинг режа асосида иш юритиши на­тижасида 1999-2002 йиллари давлат бош­қаруви тизимида ижобий ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади. Стратегик ҳужжатнинг амалга оширилиши натижасида “Назарбаев модели” ғоясининг илк чизмалари пайдо бўлди. 

Умуман олганда, ана шу ёрқин даврни “биринчи”, “илк”, “дастлабки”, “тарихий” син­гари сўзлар билан ифодалаш мумкин. Ҳақиқатан, Ҳукуматнинг қабул қилган қарор­лари, тутган йўли, ғоялари шу сўзларга монанд эди. 

Қозоғистонда бозор иқтисодиёти кенг қулоч ёя бошлади. 2002 йилга ке­либ, 1,6 миллион қозоғистонлик иш билан банд бўлган 400 мингта хусусий корхона рўйхатга олинди. Натижада рес­публика иқтисодиётида кичик ва ўрта тад­биркор­ликнинг улуши 18 фоизга етди. Мухтасар қилиб айтганда, мустақилликнинг дастлабки йилларидан амалга оширила бошлаган иқтисодий ислоҳотлар ўз самарасини бе­раётган эди. 

Элбоши ташаббуси билан бошланган хориж капиталини иқтисодиётга жалб қилиш сиёсатининг биринчи йиллари эди, ўша даврлар. Мамлакатимизда сармоявий муҳитни ривожлантириш учун Ҳукумат бар­ча шароитларни яратиб берди. Хориж­дан олиб келинган маблағга давлат ка­фо­латининг сақланиши, мулкдорлик ҳу­қу­қи, даромадни олиб кетиш ва эр­кин тад­бир­корлик тамойилларининг қўл­­­­­лаб-қув­ват­ланиши кун тартибидаги маса­­лалар­нинг асосийлари эди. 

ҚР Ҳукумати ва сармоядорлар орасидаги муаммоларни тезда ҳал қиладиган, ҚР Президенти қошидаги Хорижлик сармоя­дорлар кенгаши 1999-2002 йилларда нуфузли ташкилотга айланди. Чет эллик сармоядорлар билан келишувга эришишда ҳам Тўқаевнинг халқаро тажрибаси қўл келди. 2000 йилга келиб, мамлакат иқ­тисодиётига 15 млрд. доллар сармоя жалб қилинди, Қозоғистон ишончли ва самарали инвест-ҳамкор сифатида тан олинди.

1999 йилда қабул қилинган қонунга мувофиқ, давлат хизматининг янги модели ҳам айнан ўша пайтда ҳаётга татбиқ этила бошлади. Илк бор давлат хизматчиларининг лавозимлари иккига – сиёсий ва маъму­­­­­­рийга ажратилди, шунингдек, фуқаро­ларнинг давлат хизматида ишлаш консти­туциявий ҳуқуқи амалда намоён бўлди. Собиқ иттифоқдош республикалар ораси­да Қозоғистонда илк бор давлат хизма­тига меритократия тамойиллари ва очиқ танлов асосида кадрлар корпусини шакл­­­­­лантиришга киришди. Натижада ўн минг­лаб фуқаро давлат хизматида ишлаш имко­ниятини қўлга киритди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими такомиллашди. Ҳукумат ишсизлик ва қашшоқликка қарши кураш дастури доирасида ижтимоий аҳволи ночор аҳолини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қа­ратди. Айнан шу даврда республика дав­латнинг “ҳамма учун бирдек” пенсия­сидан таъминотчи жамғарма тизимига (1998 йил 1 январда “Қозоғистон Республикасида нафақа таъминоти тўғрисида” янги қонуни қабул қилинди) ўта бошлади.

Гапнинг қисқасини айтганда, Тўқаевнинг Бош вазир сифатидаги фаолияти Қозо­ғистон мустақил ривожланишининг биринчи ўнйиллигига тўғри келди. Н. Назарбаев ўша йилларга “Асрга татигулик 10 йил”, деб таъриф берган эди. Барчаси янги эди, барчаси зарур эди. Шуни таъкидлаш жоизки, ўша даврда татбиқ этилган ғоялар­нинг кўпчилиги ҳозирги кунгача амал қи­либ келмоқда. Бундан қуйидаги хулосага келиш мумкин. Статистика маълумотлари ва турли индикаторларга назар солсак, айнан 1999-2002 йилларни Қозоғистоннинг ривожланишида туб бурилиш даври, деб бемалол айтиш мумкин. Ўша йиллари рес­публиканинг кўплаб йўналишларида “сап­чиш” бўлган эди. Ана шу даврнинг “ғалаба нашидаси” кўп йиллар куч бағиш­лагани ҳам сир эмас.

Бундан ташқари, айнан ўша пайтда иқ­тисодиётнинг кўплаб тармоқларига мус­таҳкам замин ҳозирланганлигини ҳозир ҳис этмоқдамиз. Ана шу бир неча ҳал қилувчи йиллар янги пойтахтга, дав­лат­чилик тузилиши тамойилларига эга янги Қозоғистонни барпо этишга бахшида қилинди. 

Бугун “Назарбаев модели”нинг шакл­ланиш ва амалга ошиш ишларининг бош-қошида Тўқаев турган, деб ишонч билан айта оламиз.

Ана шу даврда Иттифоқ пайтидаги давлат бошқарувидан узоқни кўзлайдиган, Қозоғистонга хос давлат бошқарувига ўтилди. Оғир дамларда катта тажриба тўплаган Тўқаев Қозоғистоннинг давлат бошқарувига ишонч билан келди ва ўзига юкланган тарихий вазифани бемалол уддалай олади.   

NEWTIMES.KZ, 2019-05-08, 20:56 108
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.