26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк Fалабага – 74 йил

Ҳурматли фронтчилар!

Қадрли туркистонликлар!

Сизларни 9 май – Ғалаба куни билан чин юракдан табриклаймиз!

Биз Иккинчи жаҳон уруши тарихидан қозоқ халқини алоҳида ажратиб ололмаймиз. Сабаби, элимиздан 1,2 миллиондан зиёд одам фронтга отланиб, Буюк Ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Улар орасида Туркистон вилояти фуқаролари кўп бўлди. Уруш йилларида кичкина боладан тортиб, энкайган қариягача меҳнат қилиб, жангчиларимизни озиқ-овқат, қурол-яроғ, кийим-кечак билан таъминлаб келди. Ҳатто, қизларимиз ҳам Ватан ҳимоясига отланиб, меҳрибон оналаримиз энг оғир ишларни бажаришга мажбур бўлишди.

Шу боис ҳам кейинги авлоднинг омонлиги ва порлоқ келажаги учун қон кечиб, қайғу-ҳасратни енга олган уруш фахрийлари ва фронторти меҳнаткашларининг чинакам жасоратини ҳеч қачон унутмаймиз. Бугунги кунда Туркистон вилоятида Улуғ Ватан уруши фахрийлари ҳамда уларга тенглаштирилганлар сони – 12931 нафар. Улардан 63 нафари УВУ қатнашчиси.

Вилоятимизнинг барча туман, шаҳарларида фахрийларга эҳтиром кўрсатиш кўзда тутилиб, учрашувлар, тадбирлар уюштирилмоқда. Энг муҳими, ўсмирлар ва ёшлар онгига ботирларимизнинг жасорати сингдирилмоқда.

Қадрли юртдошлар!

Мард ботиримиз, доно йўлбошчимиз Бауржан Мўмишулининг “Ватан учун ўтга туш – куймайсан” деган нақли бор. Шундай экан, Ватанга хизмат қилиш, уни ҳимоя қилиш – барчамизнинг бурчимиз.

Бугунги кунда Қозоғистон барқарор ривожланиш йўлидан бормоқда. Вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, мамлакатимиз салоҳияти юксалиб бормоқда. Ушбу дориламон кунларга етказгани учун уруш иштирокчилари ва фронторти меҳнаткашларига миннатдорчлик билдирмиз.

ҚР Тўнғич Президенти Нурсултан Назарбаев “Бизнинг фахрийларга ҳурматимиз уларнинг жасоратидан кам бўлмаслиги лозим” деган эди. Катта авлоднинг қаҳрамонлиги эл қалбида мангу сақланажак.

Шу сабабли уруш ва фронторти фахрийларини Туркистон вилояти аҳлини 9 май – Ғалаба байрами билан табриклаймиз! Фахрийларимиз омон, ёшларимиз ватанпарвар бўлсин! Оилангизга тинчлик, ишларингизда ютуқлар тилаймиз!

Ўмирзақ ШЎКЕЕВ, Туркистон вилояти ҳокими; Қайрат БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2019-05-08, 20:59 536
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.