26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғолибларни қутлаймиз!

Ёшлар йили ҳамда академик А. Қуатбеков номидаги Халқлар Дўстлиги университетининг 20 йиллик юбилейи муносабати билан университет Кубоги учун халқаро “Жайдарман” ўйинлари ниҳоясига етди.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 1,5 млн. тенгени ташкил этди. 

“Туркистон” Маданият саройида ўтган “Жайдарман” ўйинида 12та гуруҳ қатнашди, улардан 9таси Қозоғистон ҳудудидаги олий ўқув юртлари талабаларидан тузилган олий лига гуруҳлари бўлса, қолган 3таси Туркия, Қорақалпоғистон ҳамда Қирғизистон мамлакатларидан. 

Уни “Қозоғистон ҚВЗ уюшмаси” республика ёшлар жамоат бирлашмаси раиси Есен Елеукен олиб борди.

“Энг яхши ўйинчи” (100000 тенге) номинацияси Семей шаҳридан “Элемен” гуруҳи аъзоси Элдар Жумағалиевга насиб этди. Совринли 3-ўрин ҳамда 300 минг тенгени ақтўбелик “Фемида” жамоаси эгаллаган бўлса, 2-ўрин ва 400 минг тенге мукофотга Ўралнинг “Грант” жамоаси сазовор бўлди. Халқаро “Жайдарман” ўйинларида ғолиблик кубок ва 700 минг тенге пул мукофоти эса “Бойнинг болалари” (Шимкент) гуруҳига насиб этди. 

Д. ЗИЁМАТОВА, 2019-05-13, 19:51 722
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.