26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Ў. Шўкеев: ''Туманларнинг ривожланиши қатъий назоратда бўлади''

Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев раислигида девон мажлиси ўтди. Кун тартибида Туркистон шаҳрини ривожлантириш ҳамда 2018-2019 ўқув йилининг тугаши ҳамда ЯМТга тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.

 Даставвал, вилоят ҳокими баённома асосида берган топшириқларнинг бажарилиши ҳақида вилоят ҳокими девони раҳбарининг ўринбосари И. Дўсхўжаев маъруза қилди. У вилоят ҳокимининг топшириғига мувофиқ таҳлил, тадқиқот ишлари тўлиқ олиб борилганини етказди. 

Шундан сўнг Туркистонни ривожлантириш қандай бораётгани ҳақида шаҳар ҳокими Алипбек Ўсербаев маъруза қилди.

– Умуман олганда, бугунги кунда давлат эҳтиёжи учун олинадиган 989та иншоот(642та уй, 123та тадбиркорлик, 224та қишлоқ хўжалик мақсадидаги участка)дан 611таси баҳоланиб, 278тасининг ўрни бўшатилди. 149та иншоот бўйича республика бюджетига буюртма берилди. 83та иш суд муҳокамасига юборилиб, 39таси қаноатлантирилди. Шулардан 50та объект маъмурий-тадбиркорлик марказида. Йил бошидан бери давлат эҳтиёжи учун ер сотиб олишга бюджетдан 3 млрд. 862,2 минг тенге режаланиб, бугунги кунгача 205 мулк соҳибига 2 млрд. 126,7 млн. тенге ўтказиб берилди. Саттарханов шоҳкўчасида давлат эҳтиёжи учун сотиб олинадиган 54та тадбиркорлик иншооти аниқланиб, тегишли ҳужжатлар йиғилиб, баҳолаш ишларини олиб боришга тавсия қилинди, шундан 48тасига хулоса олиниб, 38тасининг ўрни бўшатилди. Шу билан бирга Саттарханов шоҳкўчасини тўкис таъмирлаш ишларини юритиш давомида давлат эҳтиёжига олинадиган 3та тадбиркорлик иншооти аниқланиб, баҳолаш ишлари ўтказилди. Уларни бузиш ишлари 16 майгача тўлиқ тугалланади. Туркистон шаҳри марказий ҳудудларини сув билан таъминлаш учун амалдаги 6та сув тармоғида қўшимча таъмирлаш ишлари ўтказилиб, уларни ишга тушириш учун 19 млн. тенге маблағ бўлинди. Саттарханов шоҳкўчаси бўйида шаҳар аҳолиси учун соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, спорт билан шуғулланишга шароитлар яратиб бериш мақсадида футбол майдони ва теннис кортини қуриш мўлжалланмоқда. Шаҳарнинг марказий ҳудудида жойлашган умумий узунлиги 41,2 чақиримли 48та кўчада жорий таъмирлаш ишлари бешта босқичга бўлиниб ўтказилмоқда. Шу билан бирга маҳаллий бюджет ҳисобидан жами узунлиги 16,56 чақиримни ташкил этадиган 13та кўчани таъмирлаш учун 575 млн. тенге маблағ бўлиш кўзланмоқда, – деди шаҳар ҳокими Алипбек Шарипбекули.

Ўз навбатида Ўмирзақ Естайули Б. Саттарханов шоҳкўчаси бўйида истироҳат боғи қуриб, ободонлаштириш ишларини юритишни топширди. Шунингдек, шаҳардаги савдо нуқталарини тартибга келтириб, каналлар қурилишини жадаллатиш вазифасини юклади. Бундан ташқари, Эски шаҳардаги суриб ташланадиган иморатларнинг эгалари билан тушунтириш ишларини тезлатиб, иш суръатини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Т. Усипалиев вилоят марказидаги қурилиш ишларининг бориши ҳақида маълумот берди. 

– Ҳозирги кунда маъмурий-тадбиркорлик марказида 17та объект қурилмоқда. Шундан 7таси бу йил фойдаланишга топширилади. Вилоят ҳокимлиги биноси, Астана майдони, медиа маркази, олимпиада захираларини тайёрлашга мўлжалланган спорт мактаби, хиёбон, мусиқа мактаби, аҳолига хизмат кўрсатиш маркази шулар жумласидан. Маъмурий-тадбиркорлик марказида ҳаммаси бўлиб 2351 квартира, 135,6 минг квадрат метрни ташкил этадиган 52та уй-жой қурилиши олиб борилмоқда. Улар йил сўнгигача фойдаланишга берилади. Жумладан, 660 квартира июнь ойида, 336 квартира “7-20-25” дастури доирасида август ойида, 540 квартира декабрь ойида, 815та квартира йил охиригача фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга маъмурий-тадбиркорлик марказида 900 ўринли мактаб қурилиши бормоқда. Ушбу бино жорий йилда битказилади. Маъмурий-тадбиркорлик марказини инфратузилма билан таъминлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди, – деди бошқарма раҳбари.

Вилоят таълим бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи А. Садиқова эса ўқув йилининг якунланиши ҳамда Туркистон вилояти мактаб битирувчиларининг Ягона миллий тестга тайёргарлик ишлари ҳақида гапирди. 

– 2018-2019 ўқув йилида вилоятда 24061 ўқувчи 11-синфни тамомлайди. Март ойида 14375 битирувчи тест топшириш учун ариза берган бўлса, 14208 нафари унда қатнашди. Ўртача балл 79,5ни ташкил этди. Шунингдек, мактаб битирувчиларининг ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Сўнгги қўнғироқ” куни битирувчиларнинг енгил улов билан юришларини қатъий таъқиқлаш ҳақида туман, шаҳар ҳокимларига ҳамда таълим бўлимлари раҳбарларига хат йўлланди. Вазирликнинг Ягона миллий тестни ўтказиш қоидаларига мувофиқ ЯМТ 2019 йил 20 июнь – 5 июль оралиғида ўтказилади. ЯМТда қатнашиш учун ҳужжатлар жорий йилнинг 1 апрели – 10 майи оралиғида қабул қилинди, – деди нотиқ.

Вилоят ҳокими туманлардаги таълим масканларининг аҳволини яхшилашни топширди. Бунинг учун давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида янги иншоотлар қурилишини бошлаш зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга Ўмирзақ Естайули жойларга сафарлари давомида жанубий минтақадаги туманларнинг ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан суст ривожланаётганини пайқаганини айтди. 

– Вилоятнинг жанубий минтақасидаги Чордара, Сариоғоч, Келес, Жетисай, Мақтаарал туманларида йўл, қурилиш, инфратузилма, ободонлаштириш, газлаштириш ишлари жуда секин, ўта суст бормоқда. Ижтимоий иншоотларнинг аксарияти эскириб кетган. Бошқа минтақалар жадал ривожланиб бораётган Ўтрор, Сўзоқ ва Байдибек туманларидан тажриба ўрганиши керак. Аҳолига керакли ижтимоий объектлар, спорт майдончалари, хиёбонлар, автомобиль йўллари тартибга келтирилиши лозим. Таъкидланган туманларни ривожлантиришнинг қандай бораётганини шахсан назорат қилиб тураман. Маҳаллий ҳокимлардан ишларни фаол юритишни талаб этаман, – деди Ўмирзақ Шўкееев.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2019-05-13, 19:53 76
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.