26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайловолди штабида иш қизғин

ҚР Президентлигига номзод Қасим-Жўмарт Тўқаев Республика жамоат штабига бориб, “Nur Otan” партияси Марказий девони  биносида “Ишни ташкиллаштириш маркази”, “Режалаш, таҳлил ҳамда мониторинг маркази”, “Молиявий қўллаш маркази”, “Ҳуқуқий таҳлил маркази”, “Логистика ҳамда моддий таъминот маркази”, “Матбуот маркази” ҳамда республика жамоат штабининг “Team Qazaqstan” ёшлар қанотининг фаолияти билан танишди.

Республика жамоат штаби таркибида 190 киши бор, улардан 30 нафари “Team Qazaqstan” ёшлар қанотининг аъзоси.  Мамлакат ҳудудида жами 17та минтақавий, 210та шаҳар ва туман жамоат штаби иш бошлаб, уларда 6 мингга яқин киши фаолият юритади. Номзоднинг 19500та ишончли вакили аниқланган.

Қасим-Жўмарт Тўқаевга сайловолди  тарғибот-ташвиқот ишларининг бошлангани ҳақида атрофлича ахборот берилди.

ҚР Президентлигига номзод республика ҳамда минтақавий жамоат штаби раҳбарлари ва аъзолари билан мажлис ўтказди.

Тадбирда Қасим-Жўмарт Тўқаев сайловолди мавсумининг аҳамиятига тўхталиб, сайлов – Қозоғистоннинг ривожланишида янги даврга йўл очиб беришини таъкидлади. Сайловолди мавсумида штаблар ва партиянинг барча ташкилотчилик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини айтиб,  қатор устувор йўналишларни аниқлаб берди.

– Бизнинг сайловолди дастуримиз изчиллик, адолат ва ўсиш деган учта тамойилга асосланади. Чунки, Элбоши сиёсатининг  изчиллигигина давлатимизнинг жадал ривожланишини таъминлайди. Фуқаролар учун энг муҳими – фаровонликнинг ортиши. Бизнинг иқтисодий ютуқларимизни ҳар бир қозоғистонлик ҳис қилиши керак. Бу – адолатнинг белгиси. Шунинг учун олдимизга аниқ мақсадларни қўймоқдамиз. Уни амалга ошириш учун муттасил ривожланиб, доимо ўсиб, юксалишимиз  лозим, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Қасим-Жўмарт Тўқаев сайловолди мавсуми ҳамда сайловни шаффоф ҳамда ҳаққоний ўтказиш учун фаолиятдаги қонунларнинг талабларига қатъий риоя қилиш кераклигига алоҳида эътибор қаратди.

Мажлис давомида Ақтўбе, Шимолий Қозоғистон вилоятлари ва Алмати шаҳар сайловолди штабларининг етакчилари бевосита мулоқот орқали тайёргарликнинг бориши ҳақида ахборот бердилар.

Республика жамоат штаби аъзолари 13 майдан бошлаб давлатимизнинг барча минтақаларини оралаб, аҳоли билан учрашувлар ўтказишни режалаштирмоқдалар. Ушбу мажлисларда номзоднинг сайловолди дастуридаги асосий қоидалар ва халқ учун долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Akorda.kz, 2019-05-13, 19:54 530
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.