26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Навоий – жаҳон юлдузи

Мустақилликнинг ибтидосиданоқ давлатнинг ташқи сиёсатини мукаммал равишда шакллантиришда алоҳида жонбозлик кўрсатган, жаҳон даражасидаги доно дипломат сифатида тан олиниб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари лавозимигача кўтарилган Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистоннинг халқаро саҳ­на­даги нуфузли ўрнини янада мустаҳкамлай олишига шак-шубҳа йўқ. 

Мамлакат раҳбарининг даст­лабки давлат сафари Ўзбе­кис­тонга бўлгани кўнгилни қувон­тиради. Дин бирлиги ва тил бирлигидан мужассам бўлган дил бирлиги қозоқ билан ўзбекни тарих силсиласида тўқнаштирди, кўп асрлик биргаликдаги умр, юзлаб йилларни қамраган тотув қўшничилик тақдирларимизни бирлаштирди. Марказий Осиё­даги энг йирик икки давлат ўза­ро ҳамдўстлигининг сало­ҳияти бениҳоя буюк, унинг имко­ният­­­­­­ларидан ҳали ҳам тўлиқ фой­да­ла­нилмаяпти. Мазкур йўна­лиш­да кейинги йилларда йўлга қў­йилган изчил ишлар, давлатлар­аро муносабатлардаги очиқ­­­лик, одамлар ўртасида бор­­­­­­­ди-кел­дининг кўпайгани ҳам­­­­мамизни ҳам севинтиради. Тош­кентдаги музокаралар давомида икки мамлакат ўртасидаги савдо ай­ланмасини яқин йиллар­нинг ўзида 5 миллиард долларга етказиш вазифаси ол­динга қў­­­йилгани иқтисодий му­­­но­­­­­­­са­­­бат­­ларнинг ян­ги поғонага кў­­та­­­­­рилишини кўр­сатади. Шу ўрин­да ўтган йилнинг Қо­зо­ғистонда Ўзбекистон йили, бу йилнинг Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қи­­линиши қар­дош халқларни илга­ригидан ҳам яқинлаштиришга таъсир кўрса­тиши турган гап. Куни ке­ча­ги­на Қозоғистон санъат устала­рининг Тошкент тўридаги кон­цер­­­тини кўриб ўтирган томо­ша­­бинларнинг юзларидаги мам­нуният ифодасини ҳис этиш не­чоғлик мароқли бўлганини мин­натдорлик билан айта оламиз. Ўзбекистон давлат ахборот агент­лигида қозоқ тилидаги ха­бар­лар тарқатиш имконияти туғил­гани ҳам ажойиб янгилик. Қо­зо­ғистон халқи Ассамблеяси Раи­сининг ўринбосари Жансейит Туймебаев яқинда матбуот са­ҳи­фаларида Ўзбекистондаги қон­­­дошларимизнинг сафи қа­лин­лигини айтиб, уларнинг она ти­ли­даги ахборотга бўлган талабини қаноатлантиришга ҳаракат қилиш давлат даражасидаги масала эканини баён этган эди. 

Қозоғистон Республикаси Пре­зиденти Қасим-Жўмарт Тўқа­ев билан Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президенти Шавкат Мирзи­ёевнинг музокаралари мам­ла­­­­­­­­катлар орасидаги стратегик ше­­рикликни, тотув қўшничиликни, ўза­ро самарали ҳамкорликни ян­­ги поғонага кўтарган ана шу кун­ларда, яъни 19 апрель куни Нур-Султан шаҳрида “Шарқ юл­дузи – Навоий” халқаро маънавият кечасининг уюшти­рилиши айни  муддао бўлди.

Ҳа-ҳа, Дўстлик уйида ташкил этилган кеча “Шарқ юлдузи – На­­­воий” деб аталибди. Ўша жой­даги сўзимизда, аслида “Жаҳон юлдузи – Навоий” десак ҳам ҳеч муболаға бўлмас эди, дейишдик. Меркурий сайёрасидаги улкан кра­терга номи қўйилган, ер юзи­даги кўплаб мамлакатларнинг пойтахтларида ҳайкаллари ўрна­тилган, ўша XVI асрнинг ўзи­даёқ ўзгача овози дунёнинг чекка-чеккаларига етиб борган Низомиддин Мир Алишер На­воийнинг исмини жаҳон ада­биё­тидан хабардор ҳар бир одам билади, сўз санъатининг қадрини тушуна оладиган ҳар бир китобхон  бениҳоя эъзозлайди. 2007 йили Вашингтонда “Алишер Навоий ва унинг Ўрта Осиё халқларининг маданий ривожланишига таъсири” мавзуида жаҳон конференцияси ўтганлиги ҳам кўп нарсани анг­латади. Дарҳақиқат, Алишер На­воийнинг, айниқса Ўрта Осиё­даги халқлар маънавиятига кўр­сатган таъсири ўзгача бўлгани шуб­ҳа­сиз. Туркий тиллардаги мум­тоз адабиёт, том маънода Али­шер Навоийдан бошланган, дейиш мумкин. Навоийгача шеър тили форсий саналиб келингани аниқ ҳақиқат. У яшаган замонда туркий тилни, шеър ёзишга ноқулай тил, деб ҳисоблашган. Навоий – асрлар бўйи қолиплашган, тафаккурда ўрнашиб қолган шу тушунчани парчалаб ташлаган инсондир. Алишернинг ғазалларидан ке­йин форсий ягона адабий тил мақомидан ажралган эди. На­воий исмининг биз учун ўзгача қадрлилиги – туркий тилнинг назмий қудратини биринчи бўлиб намоён этганида, бутун оламга тан олдирганида. Н. И. Конрад, Е. Э. Бертельс, В. М. Жирмунский сингари жаҳонга машҳур адаби­ётшуносларнинг асарларига кўз ташлаган одам Навоий шеъри­ятининг гўзаллигини зийраклик билан ҳис эта олади, шоир қа­ла­мининг тимсол(образ), эпи­тет ва метафора бойлигидан ҳайратланмай қолмайди. Ўз­бек­­­чага тишингиз ўтадиган бўлса, Алишернинг ўзига Навоий та­­­халлусини бежиз тан­ла­ма­­­га­ни­­­ни англаб оласиз. Шоир шеър, ғазал, достонларини чирой­ли қўшиқдай эшитиладиган майин оҳангга йўғириб етказади. Умуман олганда, Навоий достонлари русчага ҳам бўёғи бузилмай, оҳори кетказилмай ўгирилган, деган гапда ҳам жон бор. Масалан, “Не ажабким сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур, Ўн саккиз минг олам ошуби анинг бошиндадур” де­ган мисранинг “Ну так что ж, коль в сердце милой во­­­семнадцать тыс­яч смут? Ей ведь только во­сем­надцать, – раз­­ве люди не пой­мут?” деб тар­жима қилиниши туппа-тузук эмасми? Ёки “Одами эрсанг де­магил одами, Ониким, йўқ халқ ғамидин ғами” деган ҳик­матли сўзнинг “Человеком не назовётся тот, Кого людское го­ре не гнетет” бўлиб келиши ҳам муваффақиятли чиққан. Ана шу пайтда Навоий таржималарига Павел Антокольский, Борис Пас­тернак, Сергей Иванов, Всеволод Рождественский, Сергей Липкин каби ажойиб таржимонларни тор­та билган ўзбек биродарларга ҳавас билан қарайсиз. Ола дўп­­­пили туғишганларимиз шу би­лан кифояланиб қолмоқчи эмас. Бу сўзимизнинг маъносини Ан­­­вармирзо Ҳусаиновнинг қу­йи­­­­­даги фикрларидан сўнг ўзин­гиз тушуниб оласиз: “Ўзбе­кис­­тон­ликларнинг Навоий тар­жи­­монларига айтадиган таҳ­синлари Навоийни XXI аср­да ўз­­­­бекчадан русчага тар­жима қилишдек эзгу ишга ҳис­са қў­­­­шувчи иқтидорли ва интилувчан ёш истеъдодларга қуд­ратли туртки бера олади. Бу­гунги кундаги сўз эркинлиги ва халқ­лар дўстлиги доирасида На­­­­­воийнинг бениҳоя бой меро­си­­­ни янгича таржима қилиш за­рурлигига қўшиларсизлар, деб умид қиламан. Очиғини айтганда, эркин сўз бўғилиб, дин ниқоб­лан­ган кечаги коммунистик ате­­­­­­истик-тоталитар жамият ша­­­­­­­роитида инсон озодлигини мадҳ этган, ислом динининг туб мо­­­ҳиятини ажойиб истеъдо­ди билан танитган, Му­ҳам­мад пайғамбар (с. а. в.)ни Яратган Эгамнинг одам­зодга берган энг асл инъоми деб атаб, хо­­­сиятларини мадҳ этган На­­­воийнинг барча матнларини тўлиқ ва ўта ҳафсала билан ўгириш ҳақида гапиришнинг ўзи ортиқча. Шунинг учун ҳам На­во­ий сўзларини цен­зу­ра аямай қисқартирган, На­воийнинг ўзбекча, русча чиқ­қан поэмаларини кўп­­­­лар “бо­ши қирқилган ча­ван­­доз” де­йишган. Навоий тад­­қи­қот­чи­ларининг аксарияти, На­воий поэ­маларининг 15-20 фоизи аёв­сиз қисқартирилган, китоб­хонлардан яширилган пар­ча­ларда Навоийнинг до­ни­шманд­лиги юксаклардан на­моён бўл­ган, деб ҳисоблайди. Ана шу пар­чалардаги ҳар бир сатр нур сочади, ҳар мисра ҳикматга ай­ланади. Аллоҳга ва Муҳаммад пайғамбарга ҳамд айтганида, Навоий инсон ақл-заковати, шо­­­ир­нинг иқтидори ета оладиган энг авж пардага чиқа олган. Шу боис­дан ҳам бу сўзлар исломий тафаккурнинг ҳам, умуминсоний фикрларнинг ҳам бебаҳо бойлиги ҳисобланади...” Кўрдингизми, чў­чимай, тортинмай ана шундай сўз­лаш керак. Юқорида айтилган “ўша XVI асрнинг ўзидаёқ ўзгача овози дунёнинг чекка-чеккаларига етиб борган” деганимиз анчайин баландпарвоз сўз эмас. Ҳали ҳа­­­ёт­лигидаёқ сўзи таржима қи­­лин­­ган шарқ тилларини қўйиб ту­райлигу, Европа тилларига ҳам тез ўги­рилган Навоийнинг шеърлари. Му­са Тожихўжаев “Из исто­рии пе­реводов произведений Али­ше­ра Навои на европейские язы­ки” номли мақоласида шоирнинг даст­лабки поэмаси немис ти­лига 1583 йилда италян тили ор­қали таржима қилинган, деган маълу­­мотни келтиради. Италян ти­лига қачон ўгирилганини аниқ­лай ол­маган, шекилли.

Навоийнинг ўз асарларини асо­сан туркий адабий чиғатой ти­­лида ёзганига қойил қолган Аб­­дураҳмон Жомий: “У ки як турк буд ва ман точик, Харду дош­­тем хешии наздик”(“У турк бўл­са, мен тожик, Дўстликни куй­лаб юрибмиз иккимиз”) деган. Ўн беш ёшиданоқ туркий ва форсий тилларда бас­ма-бас шеър ёз­ган буюк шоир қар­шиликларга қарамай ўз она ти­лининг бай­ро­ғини баланд кў­таришни ҳаё­ти­нинг мазмуни, мақсади деб бил­ди. Алишер На­­­воий “Икки тил муҳокамаси” (“Му­­ҳокамат ул-луғатайн”) деган илмий қўл­лан­масида: “Турк тилининг жо­­­­миияти мунча далоил била со­­бит бўлди, керак эрдиким, бу халқ орасидин пайдо бўл­ғон таб› аҳли салоҳият ва таб›ла­рин ўз тиллари турғоч, ўзга тил била зоҳир қилмаса эрди ва ишга буюрмасалар эрди. Ва агар иккаласи тил била айтур қо­билиятлари бўлса, ўз тиллари била кўпрак айтсалар эрди”, дея туриб, ўзининг назм бобидаги меҳнатига ҳам баҳо беради:” Ва хаёлимға мундоқ келурким, турк улуси фасиҳлариға улуғ ҳақ собит қилдимки, ўз алфоз ва иборатлари ҳақиқати ва ўз тил ва луғатлари кайфия­ти­дин воқиф бўлдилар ва фор­сийгўйларнинг иборат ва алфоз бобида та›н қилур сар­занишидин қутулдилар”. «Ме­зон ул-авзон» («Вазнлар ўл­чови») илмий қўл­ланмасида шоир адабиёт наза­­­рияси ма­салаларини айнан бу­гун англа­шиладиган академик пухталик билан, теранлик билан кўтариб чиқади. Ундаги қоидалар ке­йинчалик чиғатой тилли ада­биётнинг ҳаммаси учун умумий, қимматли қоидаларга айланди. Ўз замонасидаги 400 шоирнинг  қисқача таржимаи ҳолини баён этиб, шеърларини таҳлил қил­ган «Мажолис ун-нафоис» («Нафис мажлислар») тазкираси унинг нечоғли иқтидорли ада­биётчи бўл­ганини яққол кўр­сатади. «Та­рихи мулуки Ажам» («Ажам под­шоҳлари тарихи») асарини Ин­тернетдан топиб ўқиган одам На­воийни тарихчи мутахассис деб билиши турган гап. Навоийнинг олис ўн бешинчи асрдаёқ ада­биётга шунчалик ихлос қўйиши кишини ҳайратлантиради. 

Нур-Султандаги кечада сўз­лаган нутқида ёзувчи, фалсафа фанлари доктори Муҳаммад Али Аҳмедов шоир асарларининг 20 жилд бўлиб нашрдан чиққанини айтди. Биз эса Навоий ижодининг рус тилидаги 8 жилдинигина би­ламиз, ўқийдиганимиз ҳам шу­лар. Низомийнинг энг яхши намунаси бўйича туркий тилда “Хамса” ёзи­­шини олдиндан эълон қилиб, ора­­­дан кўп вақт ўтказмай, 1483-1485 йиллар ичида «Ҳайрат ул-аб­рор» («Яхшилар ҳайрати»), «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъайи сайёр» («Етти сайёра»), «Садди Искандарий» («Искандар девори») номли би­ридан бири ўта­диган бешта дос­тонни бирин-кетин қуйиб таш­лагани замирида ўзининг алло­ма­лигига комил ишонч, яъни до­ниш­­мандларга хос фазилат ёта­ди. Шулардан уч­­­­­­­­­­­­­­­тасини – «Лай­ли ва Мажнун», «Фар­­­­ҳод ва Ширин», «Сабъайи сай­­ёр» («Ет­ти сайёра»ни бир йил ичида, 1484 йилда ёзган экан. На­­қадар бит­мас-туганмас илҳом! Ҳар бири битта жилдли улкан дос­тон­­­­­­­лар-ку улар!

Навоий исмининг ҳар бир қо­зоқ боласига яқинлигининг яна бир сабаби бор. Навоий – биз­нинг улуғ мутафаккиримиз Абай ибрат олган, ўзига устоз деб бил­ган шоир. Ҳали ёш шогирдлик пайтида, мадрасада ўқиб юрга­нида ёзган дастлабки шеър­лари­нинг бирида Абай шундай дейди:

Физулий, Шамси, Сайқалий,

Навоий, Саъдий, Фирдавсий,

Хожа Ҳофиз – бу ҳаммаси,

Мадад бер шоири фарёд.

Шарқнинг етти буюк шоири қа­торида Абай тилга олган, ма­дад бер деб сиғинган Навоий қозоқнинг ҳам қалбига яқин. Биз­нинг тилимизда ҳикматли ибо­ра­га, мақолга айланган талай сўз­ларни Навоий ғазалларидан топа оламиз. Масалан, “Жаннат боғи оналар оёғи остидадур” деган нақлни Алишер Навоий ўша замондаёқ “Онолар оёғи остидадур, Равзайи жаннату жи­нон боғи” деб ёзиб кетган. Шо­ир­­нинг шеърлари қозоқ тилига  талай марта таржима қилинган, кўп бор алоҳида китоб бўлиб ҳам чиқ­қан. Уларнинг орасида алоҳида таъкидлашга арзийдигани – Дав­лат мукофоти лауреати Несип­бек Айтули ўгирган “Садди Ис­кандарий”(“Искандар девори”) достони. Оқин Айтули Дўстлик уйидаги кечада сўзлаган нутқида, яқинда “Лайли ва Мажнун” тар­­­жимасини тугатганини, Худо хоҳ­ласа, бу йил нашр эти­ли­ши­ни айтиб, ўзбекистонлик меҳ­мон­лар­­­­ни ҳам, йиғилган адабиёт мух­лисларини ҳам севинтириб қўй­ди. Жамоат арбоби, Абай шеърларини ўзбек тилига таржималовчи Меҳ­монқул Ис­ломқулов кечада қозоқ тилида айтган сўзида(ўзи бизга жиян экан) Несипбек оқиннинг тар­жималарини қардош мамла­катдаги адабиётчилар ўта қадр­лаш­ларини мамнуният билан таъкид­лади.

Академик С. Е. Малов ке­либ чи­қишини “он был тюрк-бар­­­лас-­­чагатай” деб белгилаган Ни­зо­миддин Мир Алишер Наво­ий – барчамизнинг бобомиз, баримизнинг фахримиздир. У бу­­тун башариятнинг донишманди. Али­шер Навоий номи жаҳон ада­биёти классиклари орасида Гомер ва Данте, Румий ва Фир­давсий, Низомий ва Жомий, Шекспир ва Гёте, Пушкин ва Толстой исмлари билан бир қа­торда туради десак, ҳеч мубо­лағаси йўқ. Бунинг устига ях­ши­нинг ҳаммаси умумий, яхши шоир ҳам, албатта. Буни ҳам На­­воийдан яхшироқ айтиш қи­йин: “Ер кимники – экканники, ўр­­ганники, Шоир кимники – ўқи­ганники, куйлаганники”. Абай отамиз устоз деб билган, бу­тун ижо­дида инсонийликни, ҳало­л­ликни, дўстликни, покликни, оли­жанобликни туғ қилиб кўтарган тоғдай буюк истеъдод эгаси Али­шер Навоий – икки қардош халқ­нинг ўртасидаги олтин кўприк­лардан биридир. 

Шундай бўлишини, Қозоғистон Республикасининг Тўн­ғич Президенти – Элбоши Нурсултан Назарбаевнинг раҳ­намолигида белгилаб берилган ташқи сиёсатнинг даво­­­мийлиги сақланишини Қ. К. Тўқаевнинг ана шу йўналишдаги дастлабки қадамлари ҳам тасдиқлаб турибди.

Саутбек АБДРАХМАНОВ, 

Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлисининг депутати, филология фанлари доктори.

“Егемен Қазақстан”дан. Қозоқ тилидан Ислом АБДУНАБИЕВ ўгирди, 2019-05-14, 12:46 1100
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.