26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Манзилли ёрдам: ҳужжатларнинг 90 фоизи тасдиқланди

Апрель ойидан бошлаб манзилли ижтимоий ёрдам олиш учун бугунги кунга қадар шимкентликлардан 20405 нафари ҳужжат топшириб улгурди. 37 685та оилага мазкур ёрдам ҳақида маслаҳатлар берилди. Ҳужжат топшириш муддати ўзгарди. Энди апрель ойининг охиригача бунга улгурмаганлар ҳужжатларини топшираверишлари мумкин, бунинг учун муддат чекланмаган. Мазкур ишлар йил бўйи давом этиши мумкин. Шимкент шаҳар ҳокимлиги бандлик ва ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармасининг оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими раҳбари Сундет Сейитов бу борадаги ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

– Аҳоли билан ишлаш учун муассасамиздан 80 киши ажратилган. Улар керакли масалаҳатлар бериб, шимкентликларга ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашишяпти. Масалан, 1-2 кун мобайнида АХКМда 420 киши ҳужжат топширган бўлса, уларнинг яшаш шароити билан танишган комиссия аъзолари фақат 23та оила манзилли кўмакка муҳтож эмас, деб қарор чиқаришган. Яъни, улар даромадини, ўзлари солиқ тўлаётган хусусий тадбиркорлик корхоналари борлигини яширишган. Комиссия аъзолари берилган маълумотларни, албатта, аниқлашади. Бунга шубҳа бўлмаслиги керак. Шимкентликлар истаган тумандаги АХКМга ҳужжатларни топширишлари мумкин. Шу кунгача ариза берган кўп болали, кам таъминланган (оила даромади унинг ҳар бир аъзосига чаққанда 20 789 тенгега етмаса) оилалар ҳар бир фарзанди учун давлатдан 20 789 тенге нафақа олиши мумкин. Ҳужжатлар шаҳримиздаги бандлик марказлари ва АХКМнинг 9та филиалида қабул қилиняпти, – дейди С. Сейитов.

– ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофазалаш вазири Б. Сапарбаев вилоятимизга ташрифи чоғида хонадоннинг чорва моллари, хўжалиги, томорқаси ҳисобга олинмаслигини алоҳида таъкидлаган эди. Амалда ҳам шундай бўляптими?

– Ҳа, ҳақиқатан ҳам бир-икки бош моли, бир неча туп мевали дарахти бор оила бундан бойиб, даромадли бўлиб қолмайди. Уларга ҳам сарф-харажат оила бюджетидан чиқарилиши керак. Ҳужжатларни расмийлаштиришда улар ҳисобга олинмаяпти. Албатта, бунинг учун унинг хусусий тадбиркорлиги бўлиб, ундан расмий даромад кўрмаётган бўлса. Соғин сигирларининг сути, товуқларининг тухуми-ю, томорқадан тушаётган арзимас даромад эътиборга олинмайдиган бўлди. Ваҳоланки, аввал берилган манзилли ёрдамларда улар ҳисобга олинарди. Оилага келаётган даромад жон бошига тақсимланиб, киши бошига 20 789 тенгега етмаган ҳолдагина ҳужжатларни топширган маъқул. Шундай ҳолатлар ҳам бўлдики, оила раҳбари 200 мингга яқин маош олади, оилада эса 7 жон истиқомат қилади. 100 минг тенгега яқин пулини ой сайин банкка ипотека кредитини тўлаш учун сарфлайди. Даромад оиладаги одам бошига чаққанда деярли 30 минг тенгега етади. Даромадини банкка тўлайдими ё бошқа нарсаларга сарфлайдими, бу жиҳатлар қизиқтирмайди. Бу даромад оиланинг таъминланганлигини кўрсатади. Даромади анча кам, иқтисодий қийин аҳволда кун кўришга мажбур бўлган ҳамюртларимиз талайгина.

– Манзилли ёрдам тайинланиши учун оила даромадига нималар киритилмайди?

– 4 ва ундан кўп болали оналар “Алтын алқа”, “Куміс алқа” соҳибларига бериладиган махсус давлат нафақалари, боланинг ногиронлиги туфайли бериладиган нафақа, талабалар стипендияси, маҳаллий ижро органлари томонидан бериладиган бир марталик тўловлар оиланинг умумий даромадига кирмайди.

– Болаларга неча ёшгача манзилли ижтимоий ёрдам тўланиши мумкин?

– Янги механизмга кўра, уни олувчиларга 20789 тенге миқдоридаги кафолатланган тўлов 18 ёшгача тўланади. Кундузги бўлимда ўқиётган талабалар ўрта, техник ва касбий, олий ва олий ўқув юртида кейинги маълумот олишса, вояга етганидан то таълим муассасасини тамомлагунга қадар (23 ёшга етгунича) тўланади. Шаҳар ҳокимидан вакил ижтимоий ёрдамга ҳужжат топширган оиланинг яшаш шароити билан танишгандан сўнг нафақа тўланиш-тўланмаслиги тўғрисида қарор чиқарилади. Ҳозирги кунга қадар мурожаат қилганларнинг 90 фоизига нафақа тўланиши ҳақида ижобий қарорлар қабул қилинган. Аҳолининг асосий қисмини кўп болали оилалар ташкил этгани боис ҳамюртларимиз филиалларимизга бемалол мурожаат қилишлари мумкин. Таҳририятингизга ҳам саволлар билан мурожаат қилишса, биз уларга газета саҳифалари орқали жавоб беришга тайёрмиз. 

– Суҳбатингиз учун раҳмат!

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2019-05-16, 11:33 702
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.