26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Куч – бирликда

А. Қуатбеков номидаги Халқлар дўстлиги университетида Шимкент шаҳар ҳокими девони қошидаги “Ижтимоий тотувлик” ДКК ташаббуси билан “Бирлик” форуми доирасида катта тадбир уюштирилди.

Давлат Мадҳияси билан бошланган байрамни “Шаңырақ” ижтимоий тотувлик бирлашмасининг раисаси Сабира Байзахова олиб борди. 

Тадбирда Шимкент шаҳри ҳокими девони “Ижтимоий тотувлик” ДКК раҳбари Ербўл Байқўнқов, университет доценти, тарих фанлари номзоди Сапар Сахов, ушбу олий ўқув юрти кафедра мудири, Қозоғистон халқи Ассамблеяси махсус кафедрасининг ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди, доцент Шимирбай Нартбаев, ректор, профессор, Туркистон вилоят маслаҳатининг депутати Рабиға Қуатбекова, ўзбек этномаданият бирлашмасининг вакили Зафар Ашимов, Шимкент шаҳар турк этномаданият бирлашмасининг “Дўстлик” клуби вакили Сайфиддин Усмонов ва бошқалар иштирок этишди. 

Барчани байрам билан қутлаган Рабиға Абдимуса қизи жорий йилда тарихий байрамлар, яъни, “Nur Otan” партиясига 20 йил, университетга 20 йил, Қозоғистон ҚВЗ уюшмасига 20 йил тўлиши тантанали равишда нишонланишини таъкидлади. Юртимиз бўйича 127та олий ўқув юрти бўлса, шулар орасида пешқадамликни қўлдан бермай келаётган А. Қуатбеков номидаги университет ҳам катта муваффақиятларга эришаётганини тилга олиб ўтди.

Анжуман сўнги байрам концертига уланиб кетди.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2019-05-16, 11:51 45
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.