26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мавқеига муносиб коллеж

Қозоғистондаги ўқув юртлари орасида ўз ўрнига, нуфузига эга бўлган илм даргоҳи – Shymkent Олий педагогика коллежи, мана 15 йилдирки, келажак авлодга касбий таълим бериб келмоқда. Ушбу шонли сана муносабати билан таълим муассасаси жамоаси “Келажак мутахассисларини тайёрлашнинг  модуль-ваколат йўналиши: изланишлар, натижалар, муаммолар” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини ўтказди. Шунингдек, коллеж 15 ёшини олимлар, устозлар, талабалар ва дўстлар даврасида муносиб нишонлади.

Тадбирни коллеж президенти Иф­тихор Юнусов очди. У 1992 йили фао­лиятини бошлаган илм масканининг қўл­га киритаётган ютуқлари ҳақида гапи­риб берди. «SILKWAY» Халқаро универ­ситетининг президенти М. Юнусов эса:

– Бунинг барчаси муаллимларимизнинг   хизматлари. Айни дамда мазкур таълим муассасасининг битирувчилари мам­ла­ка­­тимизнинг йирик корхоналарида са­марали фаолият юритишяпти. Унинг шу мавқени сақлаб қолишига ишончимиз ко­­­­­мил, – деди.  

 Сўнг  мазкур икки  таълим даргоҳининг  муассиси Р. Юнусова сўзга чиқиб, фар­занд­ларининг фаолиятидан, олиб бора­ётган ишидан кўнгли тўқлигини, мар­­ҳум умр йўлдоши Бахтиёр Саид ўғли­нинг орзулари амалга ошаётганидан мам­нунлигини айтди. 

ҚР Таълим ва фан вазирлиги Тех­ни­кавий ва касбий таълим депар­тамен­тининг бош таҳлилчиси Г. Ўшақбаева сўз­­­­­га чиқиб, давлатимизда фаолият юри­­­­­­­таётган 821та коллежда айни кун­да 488,7 минг нафар талаба билим ола­ёт­гани, шу жумладан ўрта таълимни ри­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­вожлантиришга катта эътибор қарати­лаётгани, бу йўналишдаги давлат бу­­юрт­­маси 23 фоизга ўсганлиги эртамиз эга­лари учун янги имкониятлар эши­­гини очиб берганлигини алоҳида таъкид­лади. 

“Өрлеу” МОММ” ҲЖ Туркистон ви­ло­ят ва Шимкент шаҳар бўлимлари ди­рек­­­торининг инновациявий билимлар бў­­­­­­­­­­­­йича ўринбосари М. Ақтаев ҚРда ама­­­­­­­­­­­­­­­­­­лий бакалавриатни жорий этишнинг ҳу­­­­­­қуқий таъминоти, педагогларнинг кас­­­­­­­бий етуклиги – таълим сифатини ўс­ти­­ришнинг бош мезони эканлигига урғу бер­­­­­­­­­ди. 

 Туркистон вилоят таълим бошқармаси техникавий ва касбий таълим бўлими раҳбари Р. Асанова марҳум Бахтиёр Саид ўғлининг оиласи бошқараётган коллеж ҳамда олий ўқув юртининг Қозо­ғистон олий таълим тизимидаги муҳим ўрнига тўхталиб, иқтисодий қийинчилик даврида – Мустақилликнинг илк йиллари, кўп му­аллимлар мактаблардаги фао­­­­­лиятини ташлаб, бозорга чиқишга мажбур бўлган даврларда ҳам ҳамюртларимизни хусусий институтда олий маълумот олиш­га ишон­тира олган Бахтиёр Юнусовнинг хоти­­­­­­­­­­­­­­­­раси фарзандларининг ишларида бар­­давом эканлигини таъкидлади. 

– 1992 йилгача Чимкентда араб тили фақат 26-мактабдагина ўқитиларди. Араб тили мутахассислари эса деярли бўл­­маган даврда Бахтиёр Саид ўғли бу тилни ўргатишни зиммасига олди. Иқ­­­­тисодий қийинчилик оқибатлари се­­­­­­­зилаётган бўлишига қарамай, хусусий илм даргоҳининг очилишига баъзилар шуб­ҳа билан қараса ҳам, ўз касбининг ус­та­си, етук мутахассис узоқни кўра оли­­шини исботлади. Ўшанда хусусий инс­­титут фақат диплом сотади, деб ян­­­­ги олий ўқув юртига ишончсизлик бил­дир­ганлар ҳам бўлди. Вилоятда 66та коллеж бўлса, Шимкент олий коллежи улар орасида алоҳида ўринга эга. Бу ҳам бўлса ҳамжиҳатлик, тотувлик самараси, деб биламан. Ота раҳбарлигидаги фар­­­­­зандларнинг баракали фаолияти, умуман бир оила бўлиб иш юритишнинг гўзал намуналарини кўриб, бундан ибрат олиш керак. Раъно опа раҳбарлигида коллеж ҳамда олий ўқув юрти ректорлари – ўғил­ларнинг бир тан, бир жон бўлиб, мар­­ҳум па­дари бузрукворлари – хусу­сий таълим пой­деворини яратган Бахтиёр Саид ўғли ишларининг муносиб давомчиларини кўриб қувонамиз, – деди  Р. Асанова.

 Экранда намойиш этилган лавҳа олис-яқин дўстларни бир даврага бир­лаштирди. Унда таълим муас­сасасининг  ҳамкорлари, шу жумладан, қўшни ва олис хориж давлатларидаги олий ўқув юртлари коллежлар раҳбарлари илм маскани жамоасини 15 йиллик фао­лияти билан табриклашди, фан ола­мида унинг ўз нуфузи борлигини таъкид­лаб, келажакда мутахассислар етка­зиб беришда устозлар жамоасига муваф­фақиятлар тилашди. 

Shymkent олий педагогика коллежи директори Г. Ибрагимованинг  айтишича, мазкур ўқув муассасаси малакали, етук муаллимларни тайёрлаб беради. Ҳо­­зир коллежда 1200га яқин талаба таълим оляпти. Бир йил мобайнида 400 би­тирувчи диплом олади.

– Ўтган давр мобайнида таълим муас­сасаси катта  ютуқларни  қўлга киритди. Аккредитациядан ўтиб, халқаро тажриба асосида хорижий ҳамкасбларимиз би­лан ҳамкорлик қиляпмиз, – деди Г. Иб­рагимова.

  Педагогика фанлари доктори, М. Ауезов номидаги ЖҚДУ профессори Н. Алметов ўз сўзида, таълим соҳасида 4к моделини амалга ошириш назарияси, технологияси ва тажрибасини ўрганиш, замонавий таълим тизимидаги янги йў­налишни белгилаб беришини айтди. ЖҚДПУ бўлим раҳбари, филология фанлари номзоди, доцент Ж. Ибра­ги­мова, республика илмий-услубий мар­кази вакили Г. Акимбаева педагогика ваколати – замон талаби, таълим дас­турларини меҳнат бозори эҳтиёжини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқишга ин­новациявий ёндашув хусусида маъруза қилдилар.

Секцияларда олиб борилган йи­ғин­ларда иштирок этган филолог-олимлар ушбу коллежнинг тажрибасини юқори баҳолаб, мутахассислар тайёрлашда ўз нуфузига доимо муносиб бўлиб қолишини тилашди. 

М. САЪДУЛЛАЕВА. С. ИСАМАТОВ суратга олган, 2019-05-16, 12:09 713
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.